Биз ҳақимизда

Жамғарма тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб боради ва шу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Жамғарма Ўзбекистон маданиятини жаҳон саҳнасида тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Жамғарманинг узоқ муддатли дастурлари қаторига мамлакатдаги маданият муассасаларда инклюзив ва қулай муҳитни яратиш, музейларни таъмирлаш, меценатликни ривожлантириш ва музейлар, театрлар ва бошқа муассасалар учун янги мутахассислар тайёрлаш киради.

Бундан ташқари, Жамғарма Ўзбекистондаги йирик меъморий лойиҳаларнинг ташаббускори ва ташкилотчиси бўлиб, улар, Давлат санъат музейини реконструкция қилиш, Тошкентда Замонавий санъат марказининг ташкил топиши, Давлат болалар кутубхонасини реконструктсия қилиш, Истиқлол кўчасида маданият уйини очиш, шунингдек, шаҳзода Романов қароргоҳини реконструктсия қилиш.

Жамғарма ҳақида батафсил...

Янгиликлар

Дастурлар