Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси арт-медиаторлар танловини эълон қилади

Ўқиш вақти: 6 мин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси La Biennale Di Venezia – Венециядаги 59-Халқаро Санъат Биенналесида Ўзбекистон Республикаси Миллий павилони учун
арт-медиаторлар танловини эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма)
La Biennale Di Venezia – Венециядаги 59-Халқаро Санъат Биенналесида Ўзбекистон Республикасининг Миллий павилони учун арт-медиаторлар танловини эълон қилади.

Венециядаги 59-Халқаро Санъат Биенналеси (бундан кейин – Биеннале) 2022-йилнинг 23-апрелидан 27-ноябрига қадар давом этади. Биеннале – санъат дунёсининг асосий тенденцияларини ўзида ифодаловчи замонавий санъатнинг энг машхур жаҳон форуми ҳисобланади. Марказий Осиё мамлакатлари ичида Ўзбекистон Республикаси Биенналеда кетма-кет иккинчи йил ўз лойиҳасини тақдим этаётган илк давлатдир.

Биенналедаги Ўзбекистон Республикасининг Миллий павилонининг арт-медиаторлари 2-3 ой давомида Венеция ҳудудида (Италия) яшайди ва юртимиз экспозициялари бўйлаб меҳмонларга йўлбошчи бўлиб, уларни назорат қилади. Танлаб олинган номзодлар қуйидагича тақсимланади:

I гуруҳ – апрел-июн
II гуруҳ – июл-август
III гуруҳ – сентябр-ноябр

Медиатор вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- Павилон меҳмонларини кутиб олиш;
- Уларга кўргазма консепсияси, экспонатлар, рассомлар асарлари ҳақида сўзлаб бериш, шунингдек, ташриф буюрувчиларни Ўзбекистон маданияти ва тарихи ҳақидаги ҳамда бошқа қизиқтирган саволларига жавоб бериш;
- Фавқулодда кутилмаган ҳар қандай ҳолатда Жамғарма жамоаси билан алоқада бўлиш;
- Экспонатлар ва экспозициялар хавфсизлигини назорат қилиш;
- Ўзбекистон Миллий павилони меҳмонларига кўргазмага таалуқли буклетлар, каталоглар ва бошқа тарқатма материалларни тарқатиш;
- Маҳаллий менежерлар билан алоқада бўлиш;
- Жамғарма жамоасига Венецияда ташкил этиладиган, Миллий павилон ҳудудида ҳамда ундан ташқарида ўтказиладиган тадбирларда кўмаклашиш;
- Жамғарма жамоасига Миллий павилонга ташриф буюрувчилар ҳақида барча керакли маълумотларни тақдим этиш, шунингдек павилонга ташрифлар сони мониторингини ўтказиш;
- Павилонга муҳим меҳмонлар ва матбуот вакиллари ташриф буюрганда, бу ҳақида Жамғарма жамоасига хабар бериш.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатларни юбориш зарур:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортининфг скан-нусхаси;
- Видеомурожаат шаклидаги мотивацион хат (видеонинг давомийлиги 3 дақиқадан ошмаслиги керак, видеони ҳавола орқали юборинг);
- Олий ёки ўрта таълим тўғрисидаги гувоҳнома;
- Инглиз тилини билиш ҳақидаги сертификат (агар мавжуд бўлса, итальян тили ҳам);
- Инглиз тилида тузилган резюме;
- Тавсия хатлари, сертификатлар, миннатдорчилик хатлари ва ҳ.к.

Ҳужжатлар “Mediator – Art Biennale Di Venezia 2022”  мавзуси билан edudep@acdf.uz электрон манзилга юборилиши керак. Танловга аризалар 2022-йил 10-мартгача қабул қилинади.

Видеомурожаат форматидаги мотивацион хат лойиҳада иштирок этишингизнинг мақсади ва моҳиятини ўз ичига олиши ва қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
- Лойиҳа ҳақида қаердан билиб олдингиз ва нима учун иштирок этишга қарор қилдингиз?
- Илгари қайси халқаро ёки маҳаллий кўнгилли ва ижтимоий лойиҳаларда иштирок этгансиз?
- Санъат ва маданият соҳасида тажрибангиз борми?
- Мамлакатимиз тарихи ва маданияти ҳақида қандай қизиқарли фактларни хорижий меҳмонлар билан бўлишишингиз мумкин?
- Республикамизнинг турли шаҳарларида бўлганмисиз?
- Сиз Европа ва чет элда бўлганмисиз?
- Сизнинг мулоқот қуриш қобилиятларингиз қандай?
- Сиз аввал жамоада ишлаганмисиз?
- Сиз лойиҳани ва умуман Ўзбекистон маданий муҳитини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссангизни қандай кўрасиз?

Танлов ҳайъати номзоднинг қуйидаги кўникмаларини баҳолайди:
- Ўзбекистон маданияти ва санъати, тарихи, анъаналари соҳасидаги билимлар;
- Мулоқот қилиш қобилияти;
- Жамғарма лойиҳалари ва ташаббуслари ҳақидаги маълумот;
- Мустақиллилик;
- Аналитик ва танқидий фикрлаш қобилияти;
- Жамоада ишлаш тажрибаси;
- Стрессга чидамлилик;
- Меҳнатсеварлик;
- Итальян ва ўзбек тилларини билиш устунлик беради.

Лойиҳанинг саралаш босқичлари:
- Иштирок этиш учун ариза бериш: 2022-йил 10-мартгача
- Иккинчи босқич, интервью: 2022-йил 30-мартгача
- Натижаларни эълон қилиш: 2022-йил 5-апрелгача

Танловнинг барча босқичларидан ўтган номзодлар Венециядаги 59-Халқаро санъат Биенналесида 2022-йил Миллий павилонининг медиаторлари бўладилар.
*Номзодлар хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши, шунингдек давлатдан чиқиш учун чекловлардан холи бўлишлари лозим

Жамғарма томонидан медиаторларнинг қуйидаги харажатлари қопланади:
- Кундалик (Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ меъёр бўйича (Молия вазирлигининг 2015-йил 19-ноябрдаги 2730-сонли буйруғи);
- Виза тўловлари;
- Венеция ҳудудида турар жой (Италия);
- Суғурта полиси (Сovid-19ни ҳисобга олган ҳолда);
- Тошкент-Венеция-Тошкент авиақатнов чипталари;
- Ички трансфер учун йўл чипталари;
- Сим карта.

Жамғарма ҳақидаги маълумотни қуйидаги ҳаволалар орқали топишингиз мумкин:
Расмий сайт: http://acdf.uz
Инстаграм: instagram.com/acdfuz
Фаcебоок: facebook.com/acdfuz
Телеграм: t.me/acdfuz