Маданий хайрия фаолиятини ривожлантириш

«Маданий ҳайрия фаолиятини ривожлантириш» дастури Ўзбекистонда ҳайрия ишларини янада кенгроқ миқёсда олиб боришга йўналтирилган. Ушбу дастур дунё миқёсида қилинаётган ҳайрия ишларининг ҳолатини ўрганиш ҳамда шу масла билан боғлиқ бўлган муаммоларни ўргинш ва асосий тенденцияларни аниқлаш билан шуғилланади.

Дастурнинг асосий мақсади маданий секторнинг муваффақиятли ишлаши учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб қилишда ҳуқуқий ва жисмоний шахсларнинг иштирокини рағбатлантиришдан иборат.

Маданият ва санъат жамғармасининг илк халқаро грант дастури

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси биринчи марта чет эл олий ўқув юртларида грант асоосида ўқиш учун танлов эълон қилди.

2019-йилда талабалар ”Замонавий санъатда кураторнинг амалиёти”  икки йиллик Магистрлик дастурида ўқиш учун Миллий таълим университетининг Олий мактабида ва “Гараж” замонавий санъат музейида  грант ютиб олиш каби ажойиб имкониятга эга.

Курс замонавий тасвирий амалиётларда маҳоратли экспериментларга оид мавҳум (абстракт) расмларни ҳис қилишдан ва таҳлил қилишдан бошлаб, то found footage видео-рассомларнинг ишларигача  биладиган келажак куратор ва санъат (арт)менежерларини шакиллантиришга ва  тайёрлашга йўналтирилган. Магистр дастури ҳақида батафсил маълумот ва дастурда иштирок этиш учун керакли ҳужжатлар рўйхатини бу ерда топишингиз мумкин.

Танловда магистрлик дастурининг талабларига жавоб берадиган олий маълумотли номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов уч босқичдан иборат:

  • Биринчи босқичда номзодлар Миллий тадқиқот университетининг “Иқтисоднинг олий мактаби”да ва “Гараж” Замонавий санъат музейида "Замонавий санъатда кураторлик амалиётлари" магистрлик дастури танловида иштирок этиш учун портфолио топширишлари керак. Сиз талаб қилинадиган шартлар ва зарур ҳужжатларнинг рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Портфолио Олий мактабнинг сайтида топширишнинг охирги муддати: 25 июлга қадар.

Биринчи босқичнинг иккинчи шартига ўтиш учун танлов иштирокчилари ҳужжатларни электрон шаклда электрон манзили орқали юклаб олишлари керак. Тегишли ҳужжатларни тўлдириш ва тақдим этишнинг барча бандлари албатта бажарилишлари шарт.

  • Биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ушбу грант дастурининг иштирокчилари учун танловнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Маданийат ишлари вазирлиги биносида жойлашган ИТИ ВШЕ ва “Гараж” замонавий санъат музейи (Тошкент ш. Тарас Шевченко, 1 манзили бўйича жойлашган) танлов комиссияси билан бўлган онлайн суҳбатдир.
  • Зарурат туғилганда, Фонд учинчи қўшимча босқични ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Ушбу учинчи босқич биринчи икки босқичдан ўтган номзодлар билан Фонднинг ички комиссия аъзолари билан юзма-юз суҳбат шаклида ўтади.
  • Грантлар танлов тадбири Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданийат ва санъатни ривожлантириш Жамғармасининг регламенти аъсосидаги Стипендиал дастурининг таркибий кисмидир.

Дастурда таълим олиш гранти қуйидаги харажатларни қоплайди:

  • Шартноманинг умумий қиймати;
  • магистрантнинг Москва шаҳрида ўқиш муддати давомидаги яшаш бўйича чиқимларни;
  • Озиқ-овқат, ички транспорт;
  • Ўқиш вақтида 4 та ҳаво(авиацион учишлар) сафарлари;
  • Тиббий суғурта (минимал тариф бўйича).

Баҳолаш мезонлари:

  • Илмий фаолият;
  • Илмий-тадқиқот ишлар;
  • Аналитик қобилиятлар;
  • Ташкилий қобилиятлар;
  • Ривожланиш мақсади;
  • Ижтимоий фаоллик;
  • Танланган соҳанинг аҳамийати ва афзалликлари ва унинг маданият ва саънат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаш.

Танлов жадвали:

  • ҲСЕ веб-сайтида аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 25 июлгача
  • Фонд сайтида аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 30 июлгача
  • 1-босқичнинг аризаларни кўриб чиқиш: 2019 йил 30-июлдан 3-августгача
  • 1-босқич натижаларини эълон қилиш: 2019 йил 5 август
  • Иккинчи босқичнинг онлайн интервьюси: 2019 йил 8 август
  • Жамғарма комиссияси билан юзма-юз суҳбат (зарур бўлганда): 2019 йил 13 август
  • Танлов натижаларини аниқлаш: 14 дан 16 августга қадар
  • Ғолибларни элон қилиш: 2019 йил 20-августидан кечикмасдан

Танлов ғолиблари учун жадвал:

Ғолиблар билан шартнома муносабатларини тузиш: танлов натижалари элон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;

Стипендия тўловлари: 2019 йил сентябрь ойигача.

Грантлар (стипендиал, стипендияга оид) танловида иштирок этиш шартлари:

  • Рақобатчилар бир вақтнинг ўзида бир нечта стипендия дастурлари бўйича ғолиб бўлиши мумкин эмас;
  • Жамғарма академик интизом бузилган, олаётган таълимни ўзлаштириш пасайган, узрсиз узлуксиз давоматни бузиш, ички қоидалар ва университет қоидаларига риоя қилмаслик, ётоқхонада яшаш қоидаларини бузиш (агар талаба ётоқхонада яшаса) ҳолларида, ҳамда табиий офатлар (зилзилалар, бўронлар, қурғоқчилик ва бошқ.) ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолати, блокада, давлат манфаатларидаги импорт ва экспортни тўхтатилиши, ва ҳо казо) таълим грантини тўлашни тўхтатиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Тўловни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор Маданийат ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси танлов комиссияси томонидан амалга оширилади;
  • Грант суммаси қабул қилувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
  • Икки йиллик магистрлик дастурга кирган талабаларни, Жамғарма ёзги таътил вақтида Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва муассасаларида амалиёт ўтиш учун тайинлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
  • Грант ютиб олган шахслар тегишли лицензия (бакалавр / магистр) олганидан сўнг уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид) комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданийат вазирлиги назорати остида маданийат ва санъат муассасаларининг устувор йўналишларида ишлайди. Иш стажи: камида бир йил.
  • Ўқув даври мобайнида талабалар шахсий хавфсизлиги учун Жамғарма жавобгар емас;
  • Фонд ёзги таътил вақтида талабанинг харажатларини (турар жойи, овқатланиши, ички транспорт) қопламайди;
  • Ўқув жарайони вақтида фавкулодли вазиятлар, соғлиқ билан боғлиқ шароитлар ва бошқа сабабларга кўра режадан ташқари талаба Ўзбекистонга қайтиб келиши керак бўлса, ҳаво сафарига чиқиш учун барча молийавий харажатлар грант соҳибининг бўйнига қўйилади.

Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва қобилийатларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш натижалари учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ижодкор кишилар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар гуруҳини тўпла оладиган ва умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари керак.

 

Жамғарма мамлакатдаги университетларда ўқиш учун грант дастурининг бошланиини эълон қилди.

Иккинчи йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Ўқув Юртларида таҳсил олаётган талабалар учун грант дастурини амалга оширмоқда. Дастур танлов асосида ўтказилади, ундан сўнг танлов ғолиблари ўзларининг танланган Олий Ўқув Юртларида ўқиш учун грант соҳиби бўладилар.

Жорий йилда ўзгаришлар амалга киритилди. Бунга биноан, ҳозирги дастурда талабалар Ўзбекистон Маданият Вазирлигига бўйсинувчи таълим муассасалари рўйхатига киритилмаган университетлардан ҳам бу дастурда иштирок этиш учун ариза беришлари мумкин.

Шунингдек, талабалар бакалаврият, ҳамда магистратурада таълим олиш учун грант олиш учун яхши имкониятга эга бўлдилар. Дастурнинг шартларига мувофиқ, қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар иштирок этишлари мумкин:

Маданият ва санъат соҳасида менежмент

  • Қайта тиклаш ва сақлаш
  • Архитектура
  • Маданий сайёҳлик
  • График дизайни
  • Тасвирий санъат
  • Музейшунослик

Саралаш босқичлари

Танлов икки босқичда ўтказилади:

- Биринчи босқичда талабалар грант дастурига саралашда иштирок этиш учун 2019 йил 25-августгача мурожаат қилишлари керак. Буни электрон манзил орқали амалга ошириш мумкин. Тегишли ҳужжатларни тўлдириш ва тақдим этишнинг барча бандлари албатта бажарилишлари шарт. Танловда иштирок этиш учун шахсий аризани Жамғарма томонидан тасдиқланган Ариза (ўзбек тилида) ёки Заявление (рус тилида) шакли намунасини қуйидаги иловалар орқали излаб топишингиз мумкин.

- Биринчи босқичдан ўтган номзодлар танловнинг иккинчи босқичида 2019 йил 30 августда Ўзбекистон Маданийат вазирлиги биносида бўлиб ўтадиган юзма юз суҳбатига таклиф қилинади.

Номзодни саралаш меъзонлари:

  • илмий фаолият;
  • илмий-тадқиқот ишлари;
  • мумий таълим;
  • аналитик кўникмалар;
  • ташкилий кўникмалар;
  • ривожланиш мақсади;
  • ижтимоий фаолият;
  • танланган мутахассисликнинг аҳамияти ва афзалликлари ва унинг мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаши.

Номзодлар учун умумий шартлар:

  • Танловда иштирок этаётган иштирокчи хужжатларни топшириш даврида Ўзбекистон Университетининг талабаси бўлиши керак;
  • Биринчи курс бакалаврият талабалари танловда қатнаша олмайди;
  • Талабалар бир вақтнинг ўзида бир нечта грант дастурларида ғолиб бўла олмайди;
  • Дастурнинг маъмурияти, агар номзод кўрсатилган ҳужжатларда нотўғри маълумот мавжуд бўлса, танловнинг исталган босқичида шартномани бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
  • Университенида бир йил  ўқиши учин тўланадиган грант дастурининг ғолиблари дастурда такроран иштирок эта олмайди;
  • Грант ютиб олган шахслар тегишли даражани (бакалавр / магистр) қўлга киритганидан сўнг уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид) комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданийат вазирлиги назорати остида маданийат ва санъат муассасаларининг устувор йўналишларида ишлайди. Иш стажи: камида бир йил.

Мусобақанинг умумий жадвали:

  • Аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 25 августгача
  • Сиртқи босқичнинг талабномаларини текшириш: 2019 йил 27-августгача
  • Сиртқи босқичнинг натижаларни эълон қилиш: 2019 йил 28август
  • Юзма юз сухбатидан иборат бўлган босқич: 2019 йил 30 август
  • Танловнинг якуний натижаларини белгилаш: 2019 йилнинг 2 3 сентябрь кунлари
  • Танлов ғолибларни эълон қилиш: 2019 йил 4-сентябрь

Танлов ғолиблари учун график

  • Ғолиблар билан шартнома тузиш: танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;
  • Стипендийаларини тўлаш: 2019 йил сентябрь ойи охиригача. Грант суммаси қабул қилувчи Университетнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;

Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва қобилийатларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш натижалари учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ижодкор инсонлар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар гуруҳини тўпла оладиган ва умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари керак.

Грант дастурининг ғолиблари, йиллик шартномада белгиланган тўлов миқдори бўйича 2019-2020 ўқув йили учун тўланади. 2019 йил сентябрь ойининг охиригача бу тўлов амалга оширилади.