“Санъат, фан ва спорт” Хайрия жамғармаси томонидан Алишер Навоийнинг хотирасига бағишланган китоблар ҳадя қилинди.

Ўқиш вақти: 2 мин.

“Санъат, фан ва спорт” Хайрия жамғармаси асосчиси Алишер Бурхонович Усмонов томонидан мамлакатимиздаги маданият, санъат ва таълим муассасаларига китоблар ҳадя қилинди.

Ўзбекистон халқи шоир ва тадқиқотчи — Алишер Навоий ноёб маданиятининг ворисларидир. Шу маънода, ушбу нашрлар республикамиз муассасаларининг кутубхона фондларига қўшилаётган улкан ҳиссадир ва, шубҳасиз, ёш авлоднинг китобхонлик анъаналарини асраб-авайлашга хизмат қилиши лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Санъат, фан ва спорт” жамғармасига ўз миннатдорчилигини билдиради. Сизнинг кўмагингиз - юртимиздаги нашриёт ва китобхонлик анъаналарини асраб-авайлашга қўшилган улкан ва бебаҳо ҳиссадир.

Мамлакатимизда давлатимизнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси “Санъат, фан ва спорт” Хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда мамлакатимиз маданий салоҳиятини юзага чиқаришга қаратилган қўшма лойиҳалар бўйича мунтазам ва тизимли ишларни олиб бормоқда.

Фотосуратлар