"Samarkand Marathon" jahon chempionati saralash bosqichi ishtirokchisiga aylandi!

Ўқиш вақти: 6 мин.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Abbott World Marathon Majors вакиллари ўртасида Келишув тузилди, унга кўра "Samarkand Marathon" AbbottWMM Wanda Age Group Championship жаҳон чемпионатининг ёш гуруҳлари бўйича жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи иштирокчисига айланди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси "Samarkand Marathon" лойиҳаси ташаббускоридир. Марафон 2019-йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинмоқда. 3 йил давомида марафонда 40 дан ортиқ давлатдан 6000 дан зиёд иштирокчи қатнашди.

Лойиҳанинг асосий мақсади жамоатчилик эътиборини мамлакат маданият ва санъат масканларида инклюзивлик мавзусига қаратиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборат.

"Samarkand Marathon" лойиҳаси ҳар йили турли хайрия мақсадларига йўналтирилади.

2019-йилда марафондан кўзланган мақсад мамлакат маданият муассасаларида тифлошарҳларни жорий этишдфн иборат бўлган.

Натижада 20 дан ортиқ тифлошарҳли спектакллар саҳналаштирилди, РЕАКОМП Институтида (Россия) Жамғарма гранти асосида таҳсил олган 2 нафар мутахассис тайёрланди. Жамғарма ҳар йили тифлошарҳлович мутахассислиги бўйича грант эълон қилади. Грант ўқиш билан боғлиқ барча харажатларини ўз ичига олади. Грант ҳақида батафсил маълумотни www.acdf.uz сайтида топишингиз мумкин.

Тифлошарҳлаш - бу махсус оғзаки тушунтиришларсиз кзўи ожизлар учун тушунарсиз бўлган нарса, жой ёки ҳаракатнинг лўнда тавсифи. Махсус тайёрланган тифлоизоҳлар ёрдамида кўзи ожиз ёки заиф кўрувчи инсонлар саҳнада содир бўлаётган воқеаларнинг тўлиқ визуал тасвирини шакллантиришлари мумкин.

2020-йилдаги мақсад - АСБ (Аутизм спектрининг бузилиши) бўлган болалар учун болалар бадиий студиясини яратишдан иборат.

Студия "Samarkand Half Marathon 2020"да эълон қилинган мақсаднинг натижаси бўлади.

Студия замонавий технологияларни ҳисобга олган ҳолда, “Наврўз” боғидаги қулай жойлашувга эга майдонда яратилади. Бинода ижодий ва интерактив фаолият учун барча шароитлар мавжуд: дам олиш маскани, ижодий устахона, ҳовли, ота-оналар учун кутиш майдони. Бугунги кунда студия қуриб битказилмоқда ва у ўсмирлар ва болалар учун бирдек хизмат қилади.

2021-йилдаги "Samarkand Marathon" мақсади  - ногиронлиги бўлган шахсларни маданият муассасаларида иш билан таъминлашдир.

Ногиронларни жамиятга комплекс интеграциялашувида қўллаб-қувватлаш зарур. Бу борадаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу босқичда ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш соҳасидаги муаммолар ўрганилмоқда. Март ойида Жамғарма ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш истагида бўлган маданият муассасалари учун очиқ танлов эълон қилади. Кейинчалик ногиронлиги бўлган шахсларни иш жойига мослаштириш дастурлари ишлаб чиқилади.

Бу йилги AbbottWMM Wanda Age Group Championship жаҳон чемпионати саралаш югуриш пойгаларида дунёнинг энг яхши 300 та мусобақаси, шунингдек, энг муҳим олтита марафон ўрин олган ва ҳозирда "Samarkand Marathon" ҳам шулар қаторига киради. Демак, 40 ёшдан ошган ҳар бир иштирокчи "Samarkand Marathon" да иштирок этиб, очко тўплаши ва Abbott World Marathon Majors глобал ёш тоифаси рейтингига киритилиши мумкин бўлади. Энг яхши натижа қайд этган иштирокчилар Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтадиган ёш гуруҳларида марафон бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Abbott World Marathon Majors - — бу дунёдаги энг катта ва машҳур 6 та марафонлар серияси жамланмасидир. Унинг таркибига Токио, Бостон, Лондон, Берлин, Чикаго ва Ню-Ёрк марафонлари киради.

Саралаш пойгаси мақомини олиш 2022-йил 6-ноябр куни бўлиб ўтадиган тўртинчи Самарқанд марафонида иштирок этадиган 40 ёшдан ошган югурувчиларнинг натижалари жаҳон рейтингида ҳисобга олинишини англатади. АбботтWММ Wанда Wорлд Аге Гроуп рейтинги бир йиллик саралаш даврини (2022-йил 1-январдан 2022-йил 31-декабргача) ўз ичига олади, бу даврда тўққиз хил ёш тоифасидаги спортчилар (эркаклар ва аёллар: 40-44, 45-49, 50-54, 55- 59, 60-64, 65-69, 70-74, 75-79, 80+) бутун дунё бўйлаб саралаш марафонларида қатнашиб, рейтинг очколарини қўлга киритинг.

Ушбу давр охирида ҳар бир ёш гуруҳидаги энг яхши югурувчилар (энг кўп рейтинг очколари билан) ТCС Лондон Марафони доирасида 2023 йилда Лондонда бўлиб ўтадиган АбботтWММ Wанда Аге Гроуп жаҳон чемпионатига таклиф қилинади.

AbbottWMM Wanda Age Group Жаҳон рейтинги ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун www.abbottwmm.com сайтига ташриф буюринг.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳақида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистонда маданият, санъат, адабиёт, театр, мусиқа, архитектура ва хореографияни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ташаббускоридир. У халқаро маданий алоқаларни ўрнатишга, мамлакат маданий салоҳиятини жаҳон миқёсида тарғиб қилишга хизмат қилади. Жамғарманинг узоқ муддатли дастурлари қаторига мамлакатимиз маданият муассасаларида инклюзив ва қулай муҳитни яратиш, музейларни таъмирлаш, меценатликни ривожлантириш ҳамда музейлар, театрлар, маданият муассасалари ва бошқа соҳалар учун кадрлар салоҳиятини шакллантиришга кўмаклашиш киради.

Маълумот учун:

Расмий сайт: https://www.acdf.uz
Instagram: https://instagram.com/acdfuz
Facebook: https://www.facebook.com/acdfuz
Telegram: https://t.me/acdfuz
Email: info@acdf.uz