2019 йилда Жамғарма Ўзбекистон тарихида илк бор Samarkand Half Marathon биринчи Халқаро ҳайрия яриммарафони мусобақаларини ташкил этди ва ўтказди. Лойиҳанинг асосий мақсади, ногиронлиги бўлган шахслар учун маданият муассасаларидан фойдаланиш имкониятини яратиш ва мавжуд инклюзив муҳит муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборатдир. Samarkand Half Marathon лойиҳаси доирасида кўриш қобилияти чекланган ва кўзи ожизлар учун Ўзбекистон тарихида биринчи бор тифлошарҳлаш технологияси асосида биринчи тактиль кўргазма ташкил этилди.
Жамғарма ушбу технологияни жорий қилишни давом эттирмоқда. Бундан ташқари, Жамғарма "Реакомп" институти билан ҳамкорликда маданият муассасалари учун мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув дастурини ташкил этмоқда. 2020 йилнинг февраль ойида биринчи марта ушбу технологиядан фойдаланган ҳолда саҳналаштирилган театр томошалари намойиш этилди. Бу эса мамлакатнинг маданият мауссасаларида қулай муҳитни яратиш йўлидаги биринчи қадамлардир. Жамғарманинг навбатдаги чора-тадбирлари эса, Ўзбекистондаги театрлар, музейлар ва бошқа маданият муассасаларининг ички ва ташқи инфратузулмаларини қайта қуришдан иборатдир.