Иккинчи йил Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Ўқув Юртларида таҳсил олаётган талабалар учун грант дастурини амалга оширмоқда. Дастур танлов асосида ўтказилади, ундан сўнг танлов ғолиблари ўзларининг танланган Олий Ўқув Юртларида ўқиш учун грант соҳиби бўладилар.
Жорий йилда ўзгаришлар амалга киритилди. Бунга биноан, ҳозирги дастурда талабалар Ўзбекистон Маданият Вазирлигига бўйсинувчи таълим муассасалари рўйхатига киритилмаган университетлардан ҳам бу дастурда иштирок этиш учун ариза беришлари мумкин.
Шунингдек, талабалар бакалаврият, ҳамда магистратурада таълим олиш учун грант олиш учун яхши имкониятга эга бўлдилар. Дастурнинг шартларига мувофиқ, қуйидаги йўналишлар бўйича талабалар иштирок этишлари мумкин:
Маданият ва санъат соҳасида менежмент
- Қайта тиклаш ва сақлаш
- Архитектура
- Маданий сайёҳлик
- График дизайни
- Тасвирий санъат
- Музейшунослик
Саралаш босқичлари
Танлов икки босқичда ўтказилади:
- Биринчи босқичда талабалар грант дастурига саралашда иштирок этиш учун 2019 йил 15 сентябргача мурожаат қилишлари керак. Буни электрон манзил орқали амалга ошириш мумкин. Тегишли ҳужжатларни тўлдириш ва тақдим этишнинг барча бандлари албатта бажарилишлари шарт. Танловда иштирок этиш учун шахсий аризани Жамғарма томонидан тасдиқланган Ариза (ўзбек тилида) ёки Заявление (рус тилида) шакли намунасини қуйидаги иловалар орқали излаб топишингиз мумкин.
- Биринчи босқичдан ўтган номзодлар танловнинг иккинчи босқичида 2019 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Маданийат вазирлиги биносида бўлиб ўтадиган юзма юз суҳбатига таклиф қилинади.
Номзодни саралаш меъзонлари:
- илмий фаолият;
- илмий-тадқиқот ишлари;
- мумий таълим;
- аналитик кўникмалар;
- ташкилий кўникмалар;
- ривожланиш мақсади;
- ижтимоий фаолият;
- танланган мутахассисликнинг аҳамияти ва афзалликлари ва унинг мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ўрнини англаши.
Номзодлар учун умумий шартлар:
- Танловда иштирок этаётган иштирокчи хужжатларни топшириш даврида Ўзбекистон Университетининг талабаси бўлиши керак;
- Биринчи курс бакалаврият талабалари танловда қатнаша олмайди;
- Талабалар бир вақтнинг ўзида бир нечта грант дастурларида ғолиб бўла олмайди;
- Дастурнинг маъмурияти, агар номзод кўрсатилган ҳужжатларда нотўғри маълумот мавжуд бўлса, танловнинг исталган босқичида шартномани бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
- Университенида бир йил ўқиши учин тўланадиган грант дастурининг ғолиблари дастурда такроран иштирок эта олмайди;
- Грант ютиб олган шахслар тегишли даражани (бакалавр / магистр) қўлга киритганидан сўнг уч ой давомида Фонд стипендиал(стипендияга оид) комиссиянинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданийат вазирлиги назорати остида маданийат ва санъат муассасаларининг устувор йўналишларида ишлайди. Иш стажи: камида бир йил.
Мусобақанинг умумий жадвали:
- Аризаларни қабул қилиш: 2019 йил 15 сентябргача
- Сиртқи босқичнинг талабномаларини текшириш: 2019 йил 18 сентябргача
- Сиртқи босқичнинг натижаларни эълон қилиш: 2019 йил 20 сентябр
- Юзма юз сухбатидан иборат бўлган босқич: 2019 йил 24 сентябр
- Танловнинг якуний натижаларини белгилаш 2019 йил 26 сентябр
- Танлов ғолибларни эълон қилиш: 2019 йил 27 сентябр.
Танлов ғолиблари учун график:
- Ғолиблар билан шартнома тузиш: танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида;
- Стипендийаларини тўлаш: 2019 йил сентябрь ойи охиригача. Грант суммаси қабул қилувчи Университетнинг ҳисоб рақамига ўтказилади;
Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва қобилийатларини бошқаларга ўргата оладиган, янги ғоялар яратадиган, уларни амалга ошириш ва иш натижалари учун шахсий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ижодкор инсонлар, шунингдек, ҳамфикр бўлган одамлар гуруҳини тўпла оладиган ва умумий мақсадга эришишга ундай оладиган шахслар бўлишлари керак.
Грант дастурининг ғолиблари, йиллик шартномада белгиланган тўлов миқдори бўйича 2019-2020 ўқув йили учун тўланади. 2019 йил сентябрь ойининг охиригача бу тўлов амалга оширилади.