Тошкентда замонавий рус ва ҳорижий хореография оқшоми бўлиб ўтади.

Ўқиш вақти: 4 мин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 5-ноябр куни соат 19:30 да Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида замонавий рус ва хорижий хореография кечаси ташкил этилади.

Замонавий рус ва хорижий хореография оқшоми дастури доирасида олтита рус хореографининг асарлари намойиш этилади. Бунда Анна Шеклеина ва Александр Фролов, Эрнест Нургали, Константин Семёнов, Ирина Кононованинг саҳналаштириш ишларини кўришимиз мумкин. Бу асарлар ҳар йили кузда Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида бўлиб ўтадиган Context. Diana Vishneva халқаро замонавий хореография фестивали учун махсус яратилган ва фестивалнинг Ёш хореографлар танловининг ҳакамлар ҳайъати томонидан турли йилларда юқори баҳоланган.

Дастурдан Максим Петровнинг “Рус берккўчалари-II” (Русские тупики-II) спектакли ҳам жой олган, мазкур асари учун хореограф 2021-йилда “Олтин ниқоб” (Золотая маска) Миллий театрлар мукофотига сазовор бўлган. Ҳар бир спектакл ўзига хос услуб, техника ҳамда макон, овозлар ва декорациялар билан ишлаш маҳоратини ўзида бирлаштирган ёрқин хореография талқинига айланади.

Анна Шеклеина ва Александр Фролов хореографлари томонидан ишланган “Синергия” спектакли Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейи майдонларида “Ҳаракатдаги қолип” (Imprint in motion) филми учун яратилган, сўнгра ривожланиш жараёнида саҳна майдонига махсус ўтказилган. Эрнест Нургали саҳналаштирган  “Зарба” асари хореографга 2020-йилда Сontext. Diana Vishneva фестивалининг Хореографлар танловида ғалаба келтирди. Константин Семёновнинг “Пагодалар” ва Анна Шеклеинанинг “Аве эвер” спектакллари мумтоз мусиқаларига саҳналаштирилган: Клод Дебусси ва Джулио Каччини (Аве Мариа) мос равишта. Хореограф Ирина Кононованинг “Қора жума” (Черная пятница) асари 2018-йилги Сontext. Diana Vishneva фестивалида томошабинлар мукофоти совриндори бўлди.

Голландиялик хореограф Ханс ван Маненнинг "Қария ва мен" номли таъсирли дуэти томошабинлар учун совға ва оқшомни якунловчи алоҳида воқеа бўлади. Инсон муносабатларининг нозиклиги, умидсизлик, севги, қувонч, бахт ва хайрлашув ҳақидаги композиция сокин меланхолияга тўйинган ҳолда етарли ҳаётий тажрибага эга, профессионал етук ижрочилар учун яратилган. "Қария ва мен" дуэтидаги партияларни фестивал бадиий раҳбари, Мариинский театрининг прима балеринаси Диана Вишнёва ва ХХ асрнинг таниқли балет раққоси, балетмейстер ва хореограф Владимир Малахов ижро этади.

Таклиф этилган меҳмонлар Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби, Ўзбекистон давлат хореография академияси ва пойтахтнинг бошқа хореографик таълим муассасалари талабалари бўлади. Шунингдек, маданият ходимлари, ўқитувчилар, инклюзив ресурс марказларига чипталар берилади.

Барча мухлисарни 5-ноябр куни соат 19:30 да Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театрида кутиб қоламиз.

Чипталарни пойтахт кассалари ва iticket.uz сайтида ҳарид қилишингиз мумкин.

Талабалар ва пенсионерлар учун талабалик ва пенсионерлик гувоҳномасини тақдим қилганда чипталарга
30% чегирма амал қилади.