Кеча, 23 октябрь куни, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ўқув театирида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, Тошкент шаҳридаги маданият ва санъат муассалари раҳбарлари ва талабалари, шунингдек, республикамизнинг барча вилоятларининг маданий бошқармалари таклиф этилди.
Ушбу учрашув Васийлик кенгашини ташкил этиш юзасидан бўлиб, Ўзбекистоннинг маданий муассасалари вакиллари ўртасида амалий учрашуви бўлди. Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Маданият ва санъат муассасаларининг Васийик кенгаши тўғрисида"ги наъмунавий низомни тасдиқлади. Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон маданий муассасалари давлат бюджети томонидан молиялаштириладилар. Бироқ, маданий муассасаларда давлат томонидан янги йўналишларни, лойиҳларни, садво-сотиқ ишларини ривожлантириш учун ажратилаётган маблағлар етарли эмас. Шундай экан, маданий муассасаларни молиялаштиришга ёрдам бериш учун нодавлат манбаалардан, қўшимча манбааларни жалб қилишда янги восита бўлиши мумкин бўлган Васийлик кенгашлари яратиб борилади.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакиллари ишчи йиғилишида тақдимот ўтказилиб, мамлакатнинг маданий муасссаларида васийлик кенгашларини ташкил этиш билан боғлиқ барча масалалар муҳокама қилинди.
Васийлик кенгаши - маданий ва санъат муассасаларининг фаолятини таъминлашга ёрдам берадиган ўзини ўзи бошқариш органидир. Васийлик кенгашини яратиш, маданий муассалар бюджетдан ташқари, хайрия ва инвестиция маблағларини тўплаши учун сармоядорлани жалб қилиш ва махсус компаниялар ўтказиш усулларидан биридир. Васийлик кенгаши мавжудлиги маданий муассасалар фаолиятида маданият ва санъат соҳсини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларда молиялаштириш ишларида иштирок этадиган бизнес вакилларини жалб қилишга имкон беради.