17 октябрь куни Президент Мирзиёев Шавкат Миромонович «Меценатлик тўғрисида»ги қонунни имзолади. Қонун ҳайрия фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солиб, шунингдек, маданият ва санъат соҳасидаги молиявий маблағларни жалб қилишни рағбатлантиради.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси қонунининг ташаббускори ва ишлаб чиқувчиси ҳисобланиб, ушбу ҳужжатни яратишда Лувр музейи ҳамда Франция маданият вазирлиги жалб қилинди.
Иккинчи босқични амалга ошириш жараёнида Жамғарма ҳомийларга берадиган солиқ имтиёзлари миқдорини, шу билан бирга, уларни тақдим этиш тартибини белгилаб берадиган меъёрий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, ҳомийларни номоддий рағбатлантириш давлат мукофотлари ва уларнинг исмларини абадийлаштириш шаклида тартибга солинади.