Бу йил Жамғарма биринчи маротаба Миллий тадқиқот университети Иқтисодиёт олий мактаби ва Гараж замонавий санъат музейининг "Замонавий санъатда кураторлик амалиёти" магистратура дастурида ўқиш учун грант танловини ўтказган эди. Танлов натижаларига кўра, танлов ғолибаси Ирина Ян бўлди, унга Жамғарма Москвадаги икки йиллик ўқиши учун пул тўлайди.
Мусобақа икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқич, бўлажак талабалат ариза ва портфолиё ҳужжатларини топширишди. Аризалар кўриб чиқилиб, тўрт нафар номзод навбатдаи иккинчи босқичга ўтишди. Ғолибликка давогарлар учун танловнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги биносида ташкил этилган Олий иқтисодиёт мактаби ва Гараж замонавий санъат музейи танлов комиссияси билан онлайн интервю бўлди.
Суҳбат натижаларига кўра танлов комиссияси аъзолари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университетини тамомлаган Ирина Янни ғолибликка муносиб кўришди:
- Мен учун Олий Иқтисодиёт мактаби ва Гараж замонавий санъат музейида магистрлик дастурида ўқиш санъат соҳасидаги ноёб тажриба ва кучли ўқув базасидир. Мени омадим бор экан, жуда қизиқарли ва ақлли одамлар, турли илмий ва касбий маълумотларга эга бўлган шахслар мени янада қизиқувчан бўлишга илҳомлантира оладиган гуруҳ таклиф қилишди. Ижодий эҳтиросларини рўёбга чиқариш ва ушбу ажойиб дастурнинг бир қисми бўлиш имконияти учун Жамғармадан чин дилдан миннатдорман. Мен Ўзбекистонга қайтиб келгандан кейин олган билимларимни бизнесда қўллашим мумкинлигига ишонаман.
Танлов шартлари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: //acdf.oz/news/76