ЛАВОЗИМНИНГ НОМИ: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ МУЗЕЙИ ДИРЕКТОРИ
МАНЗИЛ: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, НУКУС Ш.
ИШ ҲАҚИ: СЎРОВГА КЎРА
ТАЛАБНОМАЛАРНИ ТОПШИРИШ МУДДАТИ: 2019 й. 25 АПРЕЛ
МУЗЕЙ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, шунингдек мазкур музей И.В.Савицкий музейи ёки Нукус бадиий музейи билан машҳур бўлиб,
дунёда қиймати бўйича Санкт-Петербургдаги Давлат Рус музейидан кейин иккинчи рус авангарди коллекциясига эга. Музейда археологик мерос объектларининг йирик коллекцияси, шунингдек Марказий Осиёнинг халқ, амалий ва замонавий санъат асарлари ҳам сақланади.
Игорь Савицкий (1915-84) Қорақалпоғистонга илк бор 1950 йилда Хоразм археологик-этнографик экспедициясига қўшилиш учун ташриф буюрган эди. Шундан сўнг, у Ўзбекистонда бутунлай қолиб кетди ва Ўрта Осиёга тааллуқли бўлган қорақалпоқ санъати ва ҳунармандчилиги асарлари, рассомларнинг асарлари ҳамда ўша пайтларда Собиқ Иттифоқ органлари томонидан таъқиқланган рус авангарди асарларини йиға бошлаган эди. Музей 1966 йилда ташкил этилиб, дунёда рус авангарди ва соцреализм асарларини бирга томоша қилиш мумкин бўлган жаҳондаги камёб жойлардан биридир.
Яқинда музейда янги галереялар ишга туширилди ва энди 100 000га яқин санъат асарлари ва артефактлардан иборат музей коллекцияларининг катта қисми галереяга ташриф буюрувчилар учун намойиш этиш имкониятига эга бўлди.
2017 йилда галерея коллекцияларидан 223та дурдона асарлар Москва шаҳридаги Пушкин музейида «Нукус дурдоналари» кўргазмасида намойиш этилди. Илк бор мазкур асарлар Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида 1960 йилда намойиши этилган бўлса-да, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш музейни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Музей ва унинг тарихи ҳамда коллекциялари ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги ҳаволадан олишингиз мумкин.
ЛАВОЗИМ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Директор музей фаолиятининг барча йўналишларини бошқаради, жумладан, йиллик бюджетни ишлаб чиқиш, фандрайзинг, кадрлар билан таъминлаш, ривожлантириш, режалаштириш ва кўргазмаларни ташкил қилиш. Номзод бошқарувчилик, молия ва бизнес соҳасида кўникмаларга эга бўлиши лозим. Музей директори музейнинг халқаро даражасини кўтариш мақсадида музейни ривожлантириш бўйича эътирофга лойиқ (амбициоз) режани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, музейнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш ва коллекцияларини асраш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан яқин ҳамкорлик қилиши назарда тутилмоқда (тахмин қилинмоқда).
Ишлар режасидаги тўртта устувор йўналиш:
- Музейни модернизация қилиш;
- Ходимларнинг касбий даражаси ва малакасини ошириш;
- Музейни бошқаришда илғор технологиялар ва жараёнларни жорий қилиш;
- Музейнинг халқаро даражасини ошириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
- Санъат тарихи, музей иши, археология ва антропология ёки бошқа тегишли соҳада илмий даража;
- Музей, галерея, маданият ташкилоти ёки бошқа тегишли муассасада раҳбар лавозимида камида тўрт йиллик тажриба;
- Стратегик мақсадларни шакллантириш, амалга ошириш ва эришишда муваффақиятли тажриба;
- Инглиз тилини эркин билиши, шунингдек, асосан рус тилини;
- Инсонлар билан ўзаро мулоқот қилишда аъло кўникмалар ва юқори даражали профессионал этика.
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР
ИШ СОАТИ: 9:00 дан 18:00 гача, душанба-жума
ИШ ҲАҚИ: Рақобатбардош иш ҳақи, сўровга биноан белгиланади
ШАРТНОМА МУДДАТИ: 3 йил
ЙИЛЛИК ИШ ТАЪТИЛИ: 15-22 кун
ПЕНСИЯГА АЖРАТМАЛАР: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ
БОШҚА БОНУСЛАР: Уй-жой ижараси бўйича қўшимча тўловлар, корпоратив автоулов билан таъминлаш, тиббий суғурта.
КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАРАЁНИ
Аризалар opencall@acdf.oz сайти манзили бўйича инглиз, рус ёки ўзбек тилида қабул қилинади. Хат мавзусида, марҳамат, РЕЗЮМЕ ва Ф.И.Ш.ни кўрсатинг. Аризаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати: 2019 йил 25 апрель.
Хатга қуйидагилар илова қилиниши лозим:
- Резюме (3 бетдан ортиқ бўлмаган);
- Паспорт нусхаси ва паспорт форматидаги фотосурат;
- Илмий даража бўйича диплом нусхаси;
- Жорий ёки олдинги иш берувчилардан учта тавсиянома;
- Ушбу лавозимга номзод бўлиш учун сабаблар изоҳланган хат (600 сўздан ортиқ бўлмаган);
- Музейни ривожлантириш бўйича Сизнинг мақсад ва вазифаларингизнинг таърифи (500 сўздан ортиқ бўлмаган).
- Уч қисмдан иборат музейни ривожлантириш лойиҳасининг тақдимоти: ташриф буюрувчиларни жалб этиш, коллекцияларни бойитиш (ривожлантириш) ва халқаро ҳамкорлик.
Саралаш босқичидан ўтган номзодлар 2019 йил 15 июндан хабардор қилинади. Шахсий интервьюлар 2019 йил 19 июндан бошланади ва бир ҳафта давомида Нукус шаҳрида ўтказилади. Якуний босқичга чиққан номзод 2019 йил июл ойида эълон қилинади. Вакансия ва танлов жараёни бўйича барча саволлар билан
Равшан Салиевга мурожаат қилишингиз мумкин (el. adres: Opencall@acdf.oz).