"Samarkand Half Marathon" ўқув дастури доирасида бир қатор очиқ маърузалар бўлиб ўтди.
Самарканддаги "President Hotel" меҳмонхонасида соат 14:00 дан 18:00 гача "Reacom" институтининг бутунроссия кўзи ожизлар жамияти ва кўзи ожизларни ҳар томонлама реабилитация қилиш бўйича маърузалар ташкил этилди.
Соат 14:00 дан 16:00 гача «Тифло шарҳлаш» маърузаси ва 16:00 дан 18:00 гача «Музей ёрдамида ногиронлрни ижтимоий-маданий реабилитацияси» маърузалари бўлиб ўтди.
"Reacom" институтининг вакиллари ноигронларни реабилитация қилиш бўлими бошлиғи Мария Щербакова, шунингдек, бир вақтнинг ўзида тифло шарҳлашнинг кўп қиррали тизимини яратган Сергей Ваньшин ва Ольга Ваньшиналар маърузалар ўқидилар. Ушбу тизим Россияда муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган.
Тадбирда иштирок этиш бепул.