Замонавий санъат марказининг фаолияти бинони қайта таъмирлаш максадида якунланган бир пайтда, ўтган 52 кунлик иш натижаларини сарҳисоб қилиш айни вақти келди.
Ўзбекистон учун янги муассасанинг фаолияти 2019 йил 12 апрелдан бошланди. Шу вақт мобайнида марказ майдонида 15 та маъруза ва панел мунозаралари бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари эса жаҳон санъат жамияти вакиллари бўлишди. Франция, Италия, Германия, Буюк Британия, Норвегия, Сингапур, АҚШ, Россия ва Ўзбекистондан таниқли режиссёрлар, кураторлар, музей арбоблари, меъморлар, маданий институтлар раҳбарлари томошабинлар олдида чиқишлар қилдилар.
Марказнинг оммавий дастури Москванинг “Гараж” замонавий санъат музейи билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди. Шунингдек, “Garage screen film festival” кино намойишлари ва режиссёр Али Ҳамроевнинг фильмлари ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Марказнинг кинотеатрида жами 20 та киносеанс ўтказилди.
Ёш санъат ихлосмандлари ҳам четда қолмади. Марказда болалар,
ота-оналар, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари учун махсус замонавий санъатга бағишланган 25 дан ортиқ маҳорат дарслари ташкил этилди.
Марказ турли мавзулардаги кенг кўламли тадбирларни ўтказиш учун қулай ижодий майдонга айланди:
- Саодат Исмаилованинг "Qo’rg’on chiroq" кўргазмаси»;
- Маҳаллий ва хорижий ОАВ иштирокида матбуот анжумани;
- Жаз мусиқа концерти;
- Учта саргузашт ўйин: “Йўқотилган хатлар” (18+), “Табиат унсурлари билан жанг” (18+) ва болалар учун оилавий саргузашт ўйинлар;
- Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган турли тадбирлар.
Марказ ва унинг фаолияти ҳақида маҳаллий ОАВ каналлари ҳамда
The Economist, calvertjournal.com, artsy.net, theartnewspaper, artguide.ru, artforum.com каби нуфузли хорижий нашрлар хабарлар тарқатди.
Замонавий санъат маркази ўз фаолиятини юритиш мобайнида шу кунга қадар 2000дан зиёд меҳмонлар ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, марказ биносида кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилишига қарамасдан, марказ ўз тадбирларини амалга оширишда давом этади.