Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси Британия Кенгаши ва Goldsmiths Университети (Буюк Британия) билан ҳамкорликда Тошкентда музейларни бошқариш бўйича узоқ муддатли дастурни амалга оширмоқда. 16 сентябр куни Республика болалар кутубхонаси биносида курснинг тўртинчи цикли бошланди. Беш кун давомида иштирокчилар музей фаолиятининг таълимий қисмларини чуқур ўрганадилар.
Курс иштирокчилари бир бирлари билан қайта учрашганидан хурсанд бўлишди, чунки Музей менежментининг биринчи курси 2018 йил декабр ойида бошланган. Курс Ўзбекистондаги музейларнинг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш ва ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган. Курс дастури Буюк Британиядаги музей иши тажрибасига асосланган бўлиб, музей менежменти, лойиҳаларни бошқариш, шунингдек маркетинг ва коммуникация соҳасидаги илғор халқаро тажрибаларни ўрганишни ўз ичига олади.
Курсда Ўзбекистоннинг музейлари ва идоравий муассасалари мутахассислари қатнашдилар. Улар орасида Ўзбекистон Aмалий санъат давлат музейи, И.В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи (Қорақалпоғистон), Ўзбекистон давлат санъат музейи, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат санъат ва маданият институти вакиллари бор.
Жамила Гуломова, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши директорининг ўринбосари:
- Музейни бошқариш курслари бошиданоқ жуда қизиқ бўлган. Тингловчилар Goldsmisths Университетидаги мураббийларимиз берган билимларни изчил ўрганаётганларидан хурсандман. Бу сафар курс музей фаолиятининг таълимий таркибий қисмини ўрганишга қаратилган. Курс иштироклари бўлган маданият ходимлари келажакда бу дастурларни Ўзбекистон музейларининг тақвим режаларига киритиш учун иложи борича кўпроқ амалий кўникмаларга эга бўлишларини истардим. Курс якунланиш арафасида бўлгани учун, биз яқинда кунларда симпозиум ўтказишни режалаштирмоқдамиз, унда иштирокчилар музейлари учун қандай дастурларни ишлаб чиққанликлари ва келгуси йилларда нималарни амалга оширишни режалаштирганликлари тўғрисида гапириб беришлари мумкин.
Буюк Британиялик курс ўқитувчиларининг фикрига кўра, дарслардаги материаллар назарий форматга эга бўлса ҳам, дарс жараёнида у максимал даражада "ишлайдиган" ва амалда қўлланилишига қулай бўлади. Иштирокчилар олган билимларини музейларнинг келгуси йил учун тақвим режаларини тузишда маърузаларда қўллашлари мумкин.
Силвиа Лаҳав, GoldsmithsУниверситетининг Ижодий ва маданий тадбиркорлик кафедраси ўқитувчиси. (Буюк Британия):
- Курсимиз талабаларини яна кўришдан хурсандман. Ҳамкорлик ва шериклик учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Иштирокчилар музей менежменти курсида машғулотлар давомида кўп нарсаларни билиб олдилар ва мен якуний циклларда қатнашчиларнинг ўзларини кўпроқ тинглашни жуда хоҳлардим. Ушбу беш кун ичида биз музейларнинг таълим функциялари масалаларини чуқур ўрганамиз ва иштирокчилар ўз дастурларини ишлаб чиқиш ва ўз ишларида қўллашлари мумкин бўлган ғояларни амалга оширишга имкон берадиган вазифаларни бажарамиз.
Виржиния Баттон(VirginiaButton), Санъат мактабининг директори (Falmut SchoolofArt). Буюк Британия:
- Барча иштирокчиларимизни яна кўриш ва уларнинг ўсишини кузатиш ёқимли. Ҳозирги курс циклимизда музейга ташриф буюрувчиларни зериктирмасликлари учун норасмий тарзда таълим дастурларини олиб бориш учун музейда қилинадиган саи ҳаракатларни кўриб чиқамиз. Ушбу курсда олган билимлари туфайли иштирокчилар фаол ишлаб амалга оширган лойиҳалари билан ўртоқлашаётгани қувонарли.
Силвиа Лаҳав ва Виржиния Баттон 2018 йил декабр ойида Музейларни бошқариш курсини очдилар ва талабалар учун курснинг биринчи беш кунлик циклини ўтказдилар. Маърузачиларнинг Ўзбекистон музей муҳити билан танишиши мамлакатда музейлар ва галереяларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини, шунингдек уларнинг туризмни ривожлантиришдаги ўрни борлигини кўрсатди.
Музейларни бошқариш курси 20 сентябрда якунланади.