Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан 2019 йилнинг 12 апрел куни “Замонавий санъатлар Маркази”га старт берадиган лойиҳа ишга туширилди.13 апрелдан 1 июнгача бўлиб ўтадиган ушбу кенг кўламли лойиҳа кўргазма очилишини, спектакл намойишини, маъруза ва семинарлар ўтказилишини, кино намойишларини ҳамда халқаро меҳмонлар иштирокидаги болалар ва оилавий ижод устахоналарни ўз ичига олади. Айтиб ўтилган тадбирлар ичида ўзбек режиссёри ва видео-тасвирчи Саодат Исмоилованинг “Қирқ қиз” деб номланган мусиқали спектаклига алоҳида эътиборқаратилган. Бу спектаклни жамғарма Aga Khan Trust for Culture ва Aga Khan Music Initiative халқаро жамғармаси билан биргаликда, 2019 йилнинг 16 ва 17 апрел кунлари Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри саҳнасида тақдим этиади.
“Қирқ қиз” қаҳрамонлик эпоси- қорақалпоқ халқининг адабий образи бўлиб ҳисобланади. Бу 2000 йиллик тарихга эга бўлган кўп қиррали ва кўп қатламли тарихий ва этнографик ёдгорликдир. Ушбу видеоролик Қорақалпоғистонда, шунингдек, Тошкентнинг энг қадимги масжидларидан бири бўлган Азлархон эшон Масжидида суратга олинган. Бир ярим соатлик постановка қорақалпоқ эпосининг тарихини мусиқий ва бадиий-абстарктив шаклда фрагментар реконструкция қилади. Постановка устидаги ушларда 20 дан ортиқ бадиий филмлар мусиқасининг муаллифи, бир неча халқаро фестиваллар мукофотларининг соврундори, басткаор Дмитрий Янов-Яновский иштирок этган.
Спектаклда Марказий Осиё вокал санъатининг классик мактаблари: Ўзбек халқ тановари, достонлари, Қорақалпоқ, Қозоғистон ва Қирғизистон халқ томоқ қўшиғи (жир) ва чўзиб айтишни намойиш этадиган турли халқ мусиқий асбоблар иштирок этади. «Қирқ қиз» - бу режиссёрнинг Марказий Осиёдаги турли хил вокал ва мусиқий тажрибасини ва аёлларнинг мафтункор куйларини мужассамлаштиришга, минтақанинг яхлитлигини намойиш этишга қаратилган уринишдир. Бундан илгари спектакл Нью-Йорк шаҳрининг ВАМ (Brooklyn Academy of Music) театрида ва Парижда, Бранли соҳилида, Жак Ширак Жамғармасининг Клод Леви- Стросс театрида намойиш этилган.
“Қирқ қиз” мусиқий спектакли Тошкентда илк бор тақдим этилади ва томошабинларни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусиқий маданияти билан яқиндан таништиради. Барча томошабинларни бир ярим соатлик жонли янграйдиган мусиқа билан кузатиладиган қизиқарли фильм намойиши кутмоқда. Спектакл чипталари 2019 йил 12 мартдан бошлаб Алишер Навоий театри кассасида, савдо офисларида ва Iticket.oz. электрон порталида сотилади.
18 апрел куни болалар, талабалар ва санъат иҳлосмандлари учун таълим тадбирлари ташкил этилади. Тадбирлар дастурлари Саодат Исмоилова ва унинг ҳамкорлари билан биргаликда Жамғарма жамоаси томонидан ишлаб чиқилган. 5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Марказ залларида итерфаол устахоналар ташкил этилиб, барча машғулотлар Саодат Исмоилова ва Теодор Левин (АҚШ) томонидан ўтказилади. Шунингдек Замонавий санъатлар Маркази биносида Марказий Осиёнинг мусиқий санъатининг ноёблигига бағишланган турли маърузалар ва семинарлар ўтказилади. Маърузачилар сифатида Саодат Исмоилова, Теодор Левин ва Дмитрий Янов-Яновский, шунингдек “Қирқ қиз” спектаклининг мусиқачилари сўзга чиқади.
Барча таълим тадбирларига кириш бепул, аммо олдиндан Замонавий Санъат Марказининг сайтида ёки қуйидаги ҳавола орқали: //goo.gl/forms/1rhVO6wg8YoeNzyW2 рўйхатдан ўтиш керак.
Алишер Навоий театри кассаларида, бундан ташқари савдо офисларида ва Iticket.oz. электрон порталида намойиш учун чипталар бор.
Телефон орқали маълумот: 712 071 071