25 давлатдан 1176 нафар иштирокчилар ярим марафоннинг уч масофасини босиб ўтдилар: 21 км, 10 км ва 2 км. Бу мамлакатимиздаги энг йирик спорт лойиҳаларидан биридир: 80 кишидан иборат ишчи гуруҳи, 57 нафар ҳакамлар, 300 кўнгиллилар ҳамда миллий телеканал ва ижтимоий тармоқларда 5 соатдан ортиқ жонли эфирга узатиш. Ярим марафоннинг асосий масофа бўйича ғолиблари, бизнинг юртдошларимиз, Шохрух Давлатов ва Нурхон Муҳиддинова бўлдилар, уларнинг ҳар бири 12 000 000 сўм ютуқни қўлга киритдилар. Умумий ютуқ фонди 102 000 000 сўмни ташкил этди.
Кейинги йилда лойиҳа 5000 нафар иштирокчини қабул қила олади. Бу учун барчаси тайёр: инфратузилма, бренд ва тадбир ташкилотчиси - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоаси. Самарқанддаги кейинги ярим марафонга тайёргарлик ишлари ҳозирдан бошланмоқда.
Самарканд Ҳалф Маратҳон — бу нафақат югуриш, балки замонавий маданият фестивалидир. Ярим марафон доирасида маданият объектларида инклюзивлик муаммосига бағишланган халқаро конференция, шунингдек, Ўзбекистон тарихида биринчи тактил кўргазма бўлиб ўтди. «Беат Фильм фестивали» билан ҳамкорликда ҳужжатли фильм намойиши, халқаро ва ўзбек мусиқачиларининг концертлари ташкил этилди.
Лойиҳанинг хайрия мақсади бу йилдан тадбиқ этилади. Бунинг учун керакли ускуналар харид қилиниб, мамлакат театрлари учун ўқув дастури тайёрланади, бу эса тифлошарҳлаш усули билан спектакллар намойиш этиш имконини беради. Бундан ташқари, ярим марафон ташкилотчиси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон маданият муассасалари ичида ва ташқарисида инклюзив муҳитни ташкил этиш бўйича дастлабки режани тақдим этади.
Ярим марафоннинг тўлиқ дастури лойиҳа веб-сайтида мавжуд:
https://samarkandhalfmarathon.uz/uz
АЗИЗ АБДУХАКИМОВ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
Ҳозирнинг ўзидаёқ Ўзбекистон ҳукумати томонидан мамлакатдаги маданият муассасаларида оммабоплик ва инклюзивлик бўйича муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган, узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилмоқда. Самарқанддаги ярим марафон – бу жамият эътиборини мазкур муаммога жалб этишнинг биринчи қадамидир. Мазкур дастур орқали мамлакатимиздаги ва бутун жаҳондаги миллионлаб инсонларга югуриш мавзусидан хабардор бўлдилар. Ва улардан юзлаб одамлар лойиҳанининг хайрия қисмида бевосита иштирок этиш учун Ўзбекистонга келадилар. Биз Самарқанддаги ярим марафон ҳар йилги анъанага айланиши учун бор кучимизни сарфлаймиз. Шунга аминманки, Самарканд Ҳалф Маратҳон орқали шаҳарнинг ўзи ҳам йилдан йилга янада ҳаммабоп ва очиқроқ бўлиб боради. Самарқандда 3 ноября куни кўришгунча!
САИДА МИРЗИЁЕВА, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги директорининг ўринбосари
Самарқанд ярим марафони жамиятда фаол яшаш тарзи ғоясини илгари суради ва маданиятнинг барча учун, шу жумладан ногиронлиги бор инсонлар учун очиқлигини таъминлаш хайрли ғоясини қўллаб-қувватлайди.
Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Айтиб ўтиш жоиз, бизнинг агентлигимиз ҳам шу йўналишда фаолият юритади. 2019 йилда биз Кўнгил Кўзи лойиҳаси йўл харитасини ишлаб чиқдик. У ногиронлиги бўлган инсонларни ижтимоий кўникмаси бўйича, кўзи ожиз ва яхши кўра олмайдиган инсонларни ўқув, бадиий, илмий ва бошқа адабиёт билан таъминлаш бўйича аниқ ҳаракатларни кўзда тутади.
Инклюзия ва инклюзив муҳитни яратишга доир хария лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш – бу катта
вазифа. Бундай тадбирлар, дастурлар ва воқеликлар кўпроқ бўлиши лозим. Барчамизнинг мақсадимиз бир – мамлакатимизда яшовчи ҳамма инсонлар учун тўлиқ ижтимоий интеграцияни таъминлаш, баробар ва қулай шароит яратиш.
Самарқанддаги ярим марафонда иштирок этувчи ва уни қўллаб-қувватловчи барчага ташаккур билдираман ва чин дилдан бундай ташаббуслар кўпроқ бўлишини тилайман!
ГАЯНE УМEРОВА, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директорининг ўринбосари
Самарканд Ҳалф Маратҳон – бу соҳа фаолияти ва мамлакатлари турли бўлган ташкилот ва инсонлар ўзаро ҳамкорлик қила олиши ва янгилик ишлаб чиқара олиши мумкинлигини кўрсативчи яхши мисолдир. Бизни халқаро маданият ташкилотларининг экспертлари қўллаб-қувватладилар – улар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасиига маданият объектларида инклюзив муҳитни яратишида узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишга ёрдам берадилар. Бизни Ўзбекистондаги давлат ташкилотлари ва катта компаниялар қўллаб қувватладилар – бу ресурс бизга халқаро лойиҳани ташкил этишга ва мазкур ярим марафон ортидаги катта ғоя ҳақида имкон қадар кўпроқ одамларга сўзлаб беришга замин яратди. Самарқанд ярим марафонига Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиянинг югуриш уюшмаларининг еткачилари келмоқдалар – уларнинг ортидан эса ушбу мамлакатларнинг юзлаб югуриш ишқибозлари ҳам бирга лойиҳада иштирок этмоқдалар. Ва ниҳоят, ҳаттоки Ўзбекистонннинг мустақил блогерлари ва эстрада вакиллари ҳам бизнинг ғоямизни қуллаб-қувватладилар.
Бунинг ҳаммаси биз ишимизни давом эттиришимиз учун илҳомлантиради. Йилнинг охирида Ўзбекистондаги маданият муассасалари атрофида ва ичида ҳаммабоп очиқ муҳитни яратиш бўйича дастлабки режамизни чоп этамиз. Биз барча хоҳловчиларни мазкур ишда иштирок этишга таклиф этамиз. Бу фақатгина инфратузилмаларни қайта қуришни назарда тутмасдан, балки узоқ йиллик таълим ва маданият лойиҳаларини ташкил этишни ҳам кўзда тутади. Ва Самарқанд ярим марафони – бу мазкур жараёндаги элементларнинг биридир.
Мирхан Сагитов, Самарканд Ҳалф Маратҳон лойиҳасининг куратори:
Мен чет элда ўтказилган марафон ва ярим марафонларнинг иштирокчиси сифатида ишонч билан шуни айтишим мумкинки, Самарқанддаги ярим марафон йўналиши спорт нуқтаи назаридан энг чиройли ва қизиқарлилардан бири бўлади. Марафон давомида пойга иштирокчилари шаҳарнинг барча асосий диққатга сазовор жойларини кўришади, ярим марафоннинг ўзи машҳур «Регистон» ансамбли ёнидан бошланади. Ярим марафон йўналиши ИААФ Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси ва АИМС Халқаро марафон ва километрлар ассоциацияси томонидан тасдиқланиб, сертификатланади.
Ҳар бир масофа учун белгиланган вақт ичида етиб келган барча иштирокчилар маррада финалчилар учун эсдалик медалларини қўлга киритадилар. Ундан ташқари, ҳар бир рўйхатдан ўтган иштирокчи марофон футболкаси ва маркали сумкани қўлга киритади, шунингдек чипли рақам орқали аниқ тугатиш вақтини белгилашга имкон беради. Ғолиблар учун соврин жамғармаси таъсис этилди, мутлақ ҳисобда 1-ўриндан 3-ўрингача бўлган эркаклар ва аёллар пул мукофотлари билан тақдирландилар. Совринлар ва марафон қоидалари ҳақида батафсил маълумотни бизнинг сайтимизда топишингиз мумкин.
Тадбир ташкилотимиздаги консультациялар «Русциа Руннинг» халқаро компанияси томонидан амалга оширилди, мазкур компания, ўз навбатида, замонавий тадбирларни ташкил этишда катта тажрибага эга бўлган мутахассисларни ўз ичига олади. Ярим марафон ташкилотчиларининг бутун жамоаси марафон иштирокчилари учун максимал хизмат ва қулай шароитларни таъминлаш учун иш олиб бормоқда. Биз ҳар бир иштирокчининг Самарканд Ҳалф Маратҳонъдан максимал ижобий таассуротларга эга бўлишини истаймиз.
МАДИНА БАДАЛОВА, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи
Бу мамлакатимиздаги илк бора содир бўлаётган кенг кўламли хайрия тадбиридир. Марафондан ташқари Самарқандда бир қатор маданий тадбирларни ўтказишни режалаштирмоқдамиз, энг муҳими, бизда катта мақсад бор. Бу маданият объектларида инклюзиция муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш ҳақидадир. Жамғармамиз Ўзбекистон маданияти объектларини модернизация қилишга қаратилган узоқ муддатли дастур ташаббуси билан чиқган эди. Бошланишига биз Тошкент шаҳридаги муассасаларда мониторинг ва тренинглар ўтказамиз. Тадқиқот натижалари ярим марафоннинг таълим дастури доирасида ҳисобот шаклида ва интернет орқали тақдим этилади.
Жамғарма «Гараж» замонавий санъат музейи билан ҳамкорликни давом эттирмоқда, бизнинг рус ҳамкасбларимиз маданият объектларида инклюзив муҳитни яратишнинг халқаро тажрибаси ҳақида семинарлар ва маърузалар ўтказадилар. Бундан ташқари, ярим марафон доирасида биз учун яна бир муҳим ташкилот – «Беат Фильм» кинофестивали билан ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз. Фестиваль мураббийлари Самарқандда мустақил халқаро даражадаги маданият муассасасини қандай ташкил этгани ҳақида маърузани ўқиб, иккита ҳужжатли фильм намойиш этадилар. Ушбу фильмлардан бири –«Фреэ соло» деб номланган бўлиб, бу йил «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.
Фурқат Палван-Заде, Самарканд Ҳалф Маратҳон ташқи алоқалар ва маданий дастури куратори:
«Бу менинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳам. Умид қиламанки, бу мусобақа Самарқандда ҳар йили бўлиб ўтади ва шаҳар маданиятининг муҳим таркибий қисмига айланади. Самарканд Ҳалф Маратҳонъда ишлаш учун биз Ўзбекистон, Россия, Грузия ва бошқа мамлакатлардан мутахассисларни жалб қилдик, шу орқали, ҳақиқий маданий алмашинувни содир бўлди. Дастурнинг мусиқий компоненти Ўзбекистон, Финляндия, Германия, Туркия ва Россиядан келган санъаткорлар иштирокини ўз ичига олади. Келгуси йил ҳам барчаси шундай юқори даражада бўлишига умид қиламан».
АЛEКСАНДРА ФИЛИППОВСКАЯ, «Гараж» замонавий санъат музейининг инклюзив дастурлар бўлими координатори
«Гараж» музейи ўзининг ташкил топган кунидан бошлаб ногирон бўлган инсонлар учун қулай бўлишига интилган. Бу жуда кўп куч ва вақтни талаб қилувчи мураккаб жараёндир. Маданият объектларида инклюзия муаммоси ўз ичига нафақат бино ташқи ва ички инфратузилмасини, балки маданият муассасаларидаги ходимларнинг чуқур билимга эгалигини ва малакасини ҳам қамраб олади. Биз биламизки, Ўзбекистон Маданият вазирлиги мамлакатдаги музей ва театрларнинг инклюзивлик муаммосини ечиш учун узоқ муддатли дастурни режалаштирмоқда. Умид қиламанки, биз Самарқандда ташкил этадиган таълим тадбирлари Ўзбекистондаги бизнинг ҳамкасабаларимизга, бу йўналишдаги ўзларининг узоқ йиллик дастурларини ишлаб чиқишга ёрдам беради.
АЛEНА БОЧАРОВА, Beat Films Фестиваль асосчиси
Биз Ўзбекистонда ўз фильмларимизни намойиш этиш имкониятдан жуда хурсандмиз. Булардан бири – Фреэ то Рун – югуриш ва мазкур мавзу атрофида бутун бир шаҳар уюшмасини ташкил этилиши билан бевосита боғлиқдир. Бундан ташқари, биз Тошкент шаҳридаги Вестминстер университети талабалари билан учарашамиз ва уларга шаҳарда маданият лойиҳаларини қандай қилиб ташкил этиш ҳақида сўзлаб берамиз. Бундан ўн йил аввал биз Беат Фильм Фестивални ташкил этиш учун бир гуруҳга бирлашдик. Ўша вақтида бу мусиқа ҳақидаги ҳужжатли кино фестивали эди, ҳозирги кунда бу баҳор ва ёз ойларида Москвада 30 000 тамошабинларни ўзига жалб этган, куз фаслида эса Россиянинг 15 шаҳарларида Беат Wэекенд ҳудудий тадбирлар доирасида яна шунча инсонларни жалб қиладиган, Россиядаги энг кенг миқёсдаги халқаро фестивалдир. Университет талабалари бизнинг тарихимиздан илҳомланиб, маданиятнинг барча соҳаларида барқарор ва катта ҳажмдаги ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш мумкинлигини кўра оладилар деб жуда ҳам ишонамиз.
Samarkand Half Marathon веб-сайти
#samarkandhalfmarathon
ТАШКИЛОТЧИЛАР:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санʼатни ривожлантириш жамғармаси
БОШ ҲАМКОРЛАР:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Кўнгил Кўзи ижтимоий лойиҳаси
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
ҲАМКОРЛАР:
Ўзбекистон триатлон федерацияси
Russia Running
Beat Films
Befit
ҲОМИЙЛАР:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий Банки
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
«UMS» МЧЖ
«UCell» МЧЖ
Ўзсаноатқурилишбанк
«Асака» АТБ
«Ориент Финанс» ХАТБ
«МАХАМ-ЧИРЧИҚ» АЖ
«Ҳамкор» банк
«Давр» банк
Капиталбанк АТБ
«Турон» банк
«Макро» супермаркетлар тармоғи
«Ред Таг» замонавий кийим дўконлари тармоғи
ФЛО мультибренд дўконлари тармоғи
Cоcа-Cола
АХБОРОТ ҲАМКОРЛАРИ:
Афиша.уз
The Mag журнали
Ориат ФМ
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси