Ўзбекистон биринчи маротаба Венеция архитектура биенналесида иштирок этади.

Ўқиш вақти: 1 мин.

2021 йил 22 майдан 21 ноябрга қадар Венецияда архитектура ва санъат оламида кенг кўламли тадбир.

ХВИИ Халқаро меъморчилик биенналеси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ўзининг "Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ ҳаёти" деб номланган миллий лойиҳасини тақдим этади.

 

Миллий павилонимиз Биенналенинг асосий жойлари — " Arsenal " ва " Giardini " чорраҳасида, мезбон Италия павилони билан ёнма-ён жойлашади.

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ушбу лойиҳага Цюрихдаги Швейцария олий техник мактабини жалб этди. Унинг профессорлари Эмануел Крист ва Кристоф Гантенбеин кўргазманинг куратори сифатида иштирок этади.