Samarkand Half Marathon: Халқаро ҳайрия марафон дастури

Ўқиш вақти: 9 мин.

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг мажлислар залида Маданият васанъатни ривожлантириш жамғармаси вакиллари иштирокида матбуотчилар учун брифинг ўтказилди. Сўзга чиққанлар 1-3 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Samarkand Half Marathon лойиҳаси доирасида бўладиган югуриш қандай ўтиши,  томошабин ва иштирокчиларга таклиф этиладиган маданий дастурлар ҳақида қисқача маълумот беришди. 

Samarkand Half Marathon лойиҳасининг асосий мақсади - жамоатчиликнинг диққатини маданият ва санъат муассасаларига муаммосига, уларнинг очиқлигига ва ногиронларни эътиборга олиш масалаларига қаратиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, спорт сайёҳлигини ривожлантириш экани маълум қилинди. Ярим марафонда тажрибали спортчилар билан бир қаторда энди ҳаваскор спортчилар ҳам иштирок этишлари мумкин. Югуриш масофаси
2 км, 10 км ва 21 км ни ташкил қилади. Учта масофага югуриш учун иштирокчилар 20-октябргача samarkandhalfmarathon.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари лозим.

Халқаро ярим марафон ўтказишдан тушадиган маблағлар Тошкент театрларининг бирида тажриба сифатида ўтказиладиган лойиҳани амалга ошириш учун сарфланади. Лойиҳага кўра театрда тифлокомментарий ишлатиладиган пьеса саҳналаштирилади. Бунинг учун зарур жиҳозлар сотиб олинади ва мутахассисларни ўқитиш ташкил этилади.

Халқаро ярим марафонга тайёрланиш давомида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ногиронларни эътиборга олиш муаммосини ўрганиш учун тадқиқот ўтказади. Бунда Жамғарма театрлар, музейлар, боғлар ва Тошкент шаҳридаги бошқа маданий муассасаларнинг имконияти чекланган шахслар учун очиқлиги, уларда бундай инсонлар эътиборга олинганлиги муаммосини ўрганади. Бундан ташқари, юқоридаги муассаса ходимлари учун очиқлик ва чекланган шахсларни эътиборга олиш мавзусида тренинглар ўтказилади. Тадқиқот натижаси Халқаро ярим марафон таълим дастури доирасида ҳисобот сифатида тақдим этилади.

Халқаро ярим марафон дастурини ва рўйхатга олиш тартибини лойиҳа сайтидан кўришингиз мумкин: www.samarkandhalfmarathon.uz/uz 

Мирхан Сагитов, Samarkand Half Marathon лойиҳаси менеджери:

"Хорижда ўтказилган кўп марафон ва ярим марафонларнинг иштирокчиси бўлганим учун аниқ айтишим мумкин, Самарқанддаги Халқаро ярим марафон жуда чиройли ва қизиқарли ўтадиган спорт тадбири бўлади. Югуриш ўтадиган йўлда иштирокчилар шаҳарнинг  ҳамма диққатга сазовор жойларини кўришади, ярим марафоннинг ўзи эса машҳур Регистон майдони яқинида бошланади. Ярим марафон ўтадиган йўлга Халқаро енгил атлетика уюшмалар федерацияси IAAF ва Халқаро марафон ва югуришлар уюшмаси AIMS сертификат берган.

Белгиланган вақтда маррага келган барча югуриш иштирокчиларига марранинг ўзида эсдалик медаллари топширилади. Рўйхатга олинган иштирокчиларнинг ҳар биттасига эса югуриш футболкаси, бренд номи ёзилган сумка ва маррага келган вақтини аниқ кўрсатадиган рақамли чип берилади. Ғолиблар учун эса алоҳида мукофот жамғармаси таъсис этилган. Мутлақ кўрсатгичда 1-3 ўринларни олган эркак ва аёлларга пул мукофотлари топширилади. Югуриш мукофотлари ва қоидалари ҳақидаги батафсил маълумотни сайтимизда билиб олишингиз мумкин. 

Замонавий югуриш тадбирларини ташкил этишда халқаро тажрибага эга Russia Running компаниясининг малакали мутахассислари югуришни ташкил этиш борасида маслаҳатлари билан ёрдам беришаяпти. Халқаро ярим марафонни ташкил этувчилар жамоаси югуриш иштирокчилари учун барча хизмат ва қулайликлар бўлиши учун тинмасдан ишлашаяпти. Биз ҳозир фақат ярим марафоннинг ҳар битта иштирокчиси Samarkand Half Marathon тадбиридан ажойиб ва унутилмас таассурот билан қайтишини мақсад қилиб ишлаяпмиз.

Тошкентда яшайдиган ва югуришда иштирок этишни истайдиганлар учун чоршанба ва шанба кунлари бепул машғулотлар ўтказамиз. Шу машғулотларимизда қатнашишга ҳам таклиф этамиз. Машғулот ҳақидаги тўлиқ маълумот ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда берилган". 

Мадина Бадалова, Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Таълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи:

"Мамлакатимизда бу миқёсдаги хайрия тадбири биринчи марта ўтказилаяпти. Югуриш уюштиришдан ташқари Самаркандда бир қатор бошқа маданий тадбирлар ҳам ўтказмоқчимиз. Асосийси – мақсадимиз катта. Яъни, жамоатчиликнинг диққатини маданият обидаларида ногирон инсонларни эътиборга олиш муаммосига қаратмоқчимиз. Жамғармамиз Ўзбекистондаги маданият объектларини янгилашга мўлжалланган узоқ муддатли дастур қабул қилиш ташаббуси билан чиқди. Олдин Тошкент шаҳридаги муассасаларни кўриб чиқамиз, тренинглар ўтказамиз. Тадқиқотимиз натижаси интернетда чоп этилади ва  ярим марафон таълим дастури доирасида доклад сифатида тақдим этилади. 

Жамғармамиз "Гараж" замонавий санъат музейи билан ҳамкорлик қилиб келаяпти - Россиялик ҳамкасбларимиз маданият объектларида эътиборга олиш муҳитини яратиш тажрибаси ҳақида семинарлар ўтказишади, маърузалар билан чиқишади. Бундан ташқари, ярим марафон доирасида яна бир муҳим ташкилот - Beat Films кинофестифали билан ҳамкорлик қилишни бошладик. Фестивал кураторлари Самарқанддаги чиқишларида қандай қилиб ўз кучлари билан халқаро даражадаги мустақил маданий ташкилот тузишгани ҳақида гапириб беришади, иккита ҳужжатли фильм кўрсатишади. Шу фильмлардан биттаси –Free solo – бу йил "Оскар" мукофотини олган".

Фурқат Полвон-Зода, Samarkand Half Marathon ташқи коммуникациялар ва маданий дастурлар маслахатчиси

"Бу менинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳам. Бундан буён югуриш Самарқандда ҳар йили ўтади, шаҳар маданий ҳаётининг муҳим бир қисми бўлиб қолади, деб умид қиламан. Samarkand Half Marathon тадбирига Ўзбекистон, Россия, Грузия ва бошқа давлатлардан мутахассисларни чақирганмиз, хуллас, яхшигина маданий тажриба алмашиш бўлади. Ҳозир ярим марафон дастурига кирадиган тадбирларни охирига етказаяпмиз - маърузалар, семинарлар ва кинокўрсатувларнинг аниқ жадвалини тузаяпмиз. Дастурнинг мусиқа қисмида Ўзбекистон, Финляндия, Германия, Туркия ва Россиядан келган артистлар қатнашади. Тадбирнинг бошқа тафсилотини Интернетдаги, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизда батафсил айтамиз. Югуришда қатнашиш учун рўйхатдан ўтинг, сўнг дўстларингизни Самарқандга чақиринг. Жуда чиройли тадбир бўлади!"

Samarkand Half Marathon тадбирининг маданий дастури

Ҳужжатли кино Beat Films Festival

«Фри соло» (Free Solo)

2019 йили "Оскар" мукофотини олган. Фильмда Алекс Хоннолднинг - биринчи марта бировнинг ёрдамисиз АҚШ Йосимит миллий боғидаги 2000 метрлик "Эл Капитан" тоғи чўққисига чиққан инсоннинг жасорати ҳикоя қилинади.

"Югуриш – эркинликдемак" (Free to Run)

Ҳозир кўпчилик билмайди, лекин 50 йил олдин оддий югурувчи инсон исёнчи бўлиши керак эди, чунки аёллар билан ҳаваскорлар учун бу спортга йўл расман ёпиб қўйилганди. Инсон ҳуқуқлари учун кураш бошланган 60-йилларда бу қоида ўзгарди. Free to run фильми айнан ўша вақтдан бошлаб югуриш тарихини, жамиятда бўлган катта ўзгаришларни кўрсатади - ишқибозликдан бошланган ишнинг улкан бир соҳага айланишини ҳикоя қилиб беради.

 

Мусиқа дастури

Ya Tosiba (Финляндия)

Ананавий қўшиқчилик билан замонавий мусиқа уйғун бирлашган лойиҳа. Озарбайжон тилидаги шеърлар билан жонли фин электрон мусиқаси қўшилган.

 

Baris K (Туркия)

Туркия мусиқасини тўплаган санъаткор ХХ аср Яқин Шарқ қўшиқларидан иборат бўлган dj тўпламини намойиш қилади. Регистон майдони ажойиб мусиқага чўмади.

 

Simple Symmetry (Россия)

Москвалик ака-ука Липскийларнинг мусиқасида халқ оҳанглари, чолғу элементлари ҳамда Осиё ва Африка муҳити уйғунлашган. 2-ноябрда ўтадиган оқшомги дастуримизнинг якуний оҳанги бўлади.

 

Фарҳод қори Ҳалимов, Тоир Қўзиев ва бошқалар (Ўзбекистон)

Ананавий асл ўзбек мусиқаси ижрочилари 3-ноябрь куни югуриш тугаганидан сўнг саҳнага чиқишади ва Бухоро йўлида, шашмақом усули билан, Сато жўрлигида қўшиқ айтишади.

 

Маданият обидаларида нур тасвир. "Гараж" музейининг дастури

Александра Филипповская, "Ногиронликни тушуниш моделлари: тиббий ва ижтимоий тушунчалар"

Алина Жекамухова, "Ақлий ривожланиши бошқача инсонлар: идрокнинг ўзига хослиги".

Екатерина Барсукова, «Умумий дизайн»

Samarkand Half Marathon Интернетдаги саҳифаси

Telegram

Instagram

Facebook

#samarkandhalfmarathon

 

Samarkand Half Marathon тадбирининг ташкилотчиси:

Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги  ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

 

Бош ҳомийларимиз:

O’zbekiston Respublikasi Turizmni Rivojlantirish Davlat Qo’mitasi

Самарканд вилоят Ҳокимияти

 

Ҳамкорларимиз:

Beat Films

Russia Running

BeFit

 

Лойиҳа ҳомийлари: 

Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ  

«UMS» МЧЖ  

«UCELL» МЧЖ  

«Red Tag» модадаги кийим  дўконлар тармоғи 

Ўзсаноатқурилишбанк

АТБ "Асака"

«Ориент Финанс» ХАТБ

«MAXAM-CHIRCHIQ» АЖ

 «Ҳамкор» банк

«Давр» банк  

АТБ Капиталбанк

 «Турон» банк 

«Makro» супермаркетлар тармоғи  

 

Ахборот ҳамкорларимиз:

Afisha.uz

The Mag журнали

Oriat FM

Фотосуратлар