Лойиҳа доирасида 2020 йилнинг апрел, май ва июн ойларида Марказий Осиё режиссёрлари томонидан тасвирга олинган замонавий кино классикасига айланган филмларни онлайн тарзда намойиш этиш режалаштирилган. Биринчи онлайн намойиш 17 апрелдан 24 апрелга қадар ўтиши режалаштирилган бўлиб, томошабинлар режиссёр Юсуф Разиковнинг “Воиз” («Оратор») филмини томоша қилишлари, бундан ташқари, муаллифдан олинган интервюни Тошкентдаги Замонавий санъат марказининг веб-сайти орқали ўқишлари мумкин.
Tashkent Encounters - бу Тошкентдаги Замонавий санъат марказининг янги лойиҳаси. Турли йўналишларда иш олиб борувчи халқаро муаллифлар Ўзбекистон пойтахтида учрашиб, маҳаллий санъат вакиллари билан фикр алмашадилар. “Tashkent Encounters” нинг ҳар бир қисми муайян бир мавзуга бағишланиб, дастур доирасида мунозаралар, маърузалар, кўргазмалар, спектакллар ва маҳорат дарслари ташкил этилади.
“Tashkent Encounters” лойиҳасининг илк дастури Марказий Осиёнинг замонавий киносига багъишланган. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон режиссёрлари замонавий кинонинг классикасига айланган филмларини намойиш этишади. Бу томошабинларга ушбу муаллифларнинг 90-йилларнинг бошларидан ҳозирги кунгача кино соҳасидаги эволютсиясини кузатишга имкон беради. Филмларни ушбу баҳорда Тошкентдаги Замонавий санъат марказининг веб-сайтида ва ижтимоий тармоқларида кўришингиз мумкин. "Tashkent Film Encounters" дастури 2020 йилнинг куз ойига режалаштирилган бўлиб, унда бир қатор намойишлар, маърузалар ва давра суҳбатлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбирнинг батафсил дастури марказнинг веб-сайтида эълон қилинади.
CCA Tashkent
Тошкентдаги Замонавий санъат маркази - Марказий Осиёда замонавий маданиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун янги платформадир. Келажакда Замонавий санъат марказига айлантириладиган ушбу бино 1912 йилда қурилган. Бу ерда инқилобдан аввал, шаҳарнинг биринчи трамвай йўналиши учун энегрия ёқилғиси ишлаб чиқарувчи дизел электр стансияси мавжуд эди. Айнан шу ердан Тошкент шаҳрини электр билан таъминлаш бошланган. Ҳозирда, бу жойда янги Ўзбекистоннинг янги бадиий муҳитини шакиллантириш ишлари бошланмоқда. Бинони таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг охирида бошланади.
Бу йилнинг бошида, реконструктсия ишлари бошланишидан аввал, марказ синов шаклида фаолиятини бошлаган эди. CCA LAB унинг биринчи лойиҳаларидан бири ҳисобланади. 2020 йил март ойида бошланган ушбу тадқиқот лабораторияси Ўзбекистондаги замонавий санъат ва маданий амалиётни ривожлантириш, шунингдек, янги ўқиш ва минтақанинг бадиий мероси ҳақида янги тушунчаларни шакллантиришга қаратилган.
CCA LAB иштирокчилари халқаро кураторларнинг раҳбарлиги остида турли лойиҳалар устида ишлаб, амалий тажрибага эга бўладилар, бундан ташқари, “Tashkent Encounters” деб номланган қатор мавзулардаги мусиқа, кино ва архитектура бўйича мутахассисликлараро учрашувларда иштирок этадилар.
Расмий веб-сайт:https://ccat.uz/
Instagram: https://www.instagram.com/cca_tashkent/
Facebook: https://www.facebook.com/culturehubtashkent/
Telegram: https://t.me/cca_tashkent
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб боради ва шу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Жамғарма халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш, мамлакатда метсенатликни ривожлантириш, шу билан бирга, Ўзбекистон маданиятини жаҳон саҳнасида тарғиб қилиш билан шуғулланади. Жамғарманинг Давлат санъат музейини реконструктсия қилиш, “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия яриммарафони, Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиши, Лувр музейида “Ипак йўли сивилизатсияси ва маданияти” кўргазмаси, шунингдек, бошқа лойиҳалар ҳақидаги батафсил маълумот билан қуйидаги манзилларда танишишингиз мумкин.
Расмий веб-сайт: acdf.uz
Instagram:https://instagram.com/artsculturefndt
Facebook:https://facebook.com/ArtsCultureFndt