Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон талабаларига 2020-2021-йилги грант дастури учун танлов бошланганлигини эълон қилади. Танлов натижаларига кўра, ғолиблар аниқланади ва улар ўзлари хоҳлаган ОТМда бир ўқув йили давомида таҳсил олиш учун грантни қўлга киритадилар. Мазкур танловда бакалавр ва магистратура даражасидаги талабалар қатнашиши мумкин.
Грант даъвогарлиги учун қуйидаги устувор йўналишлар:
- Маданият ва санъат соҳасидаги менежмент
- Маданият объектларни тиклаш ва сақлаш
- Архитектура
- Маданий туризм
- Графика дизайни
- Тасвирий санъат
- Музейшунослик
- Хореография
Саралаш босқичи:
1. Жамғарма грант дастурида иштирок этиш учун ариза (https://forms.gle/ph9qZhbmioBWyoH88) юбориш.
2. Биринчи босқич натижаларига кўра анкеталар танланган иштирокчилар билан суҳбатлар ўтказилади.
Номзодларни саралаш мезонлари:
- ўқишдаги ютуқлари
- илмий-тадқиқот ишлари;
- умумий билим-кўникмалари;
- таҳлилий кўникмалар
- ташкилотчилик қобилятлари;
- ривожланишдаги мотивацияси;
- ижтимоий фаоллик;
- танланган мутахассисликнинг аҳамияти ва афзалликлари ва унинг мамлакатда маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ролидан хабардорлиги.
Номзодлар учун умумий шартлар:
- Танлов қатнашчиси ариза бериш пайтида Ўзбекистон Республикасидаги ОТМнинг талабаси бўлиши шарт;
- Танловда I курс талабалари қатнашиши мумкин эмас;
- Мусобақа иштирокчилари бир вақтнинг ўзида бир нечта грант дастурларида иштирок этиб ғолиб бўлолмайдилар;
- Аввалги йилларда ушбу грант дастурининг ғолиблари дастурда яна қайта қатнаша олмайдилар;
- Жамғарма номзод тақдим этган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланган тақдирда, танлов натижаларини исталган босқичда бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
- Тегишли маълумотни (бакалавр / магистр) олгандан сўнг, уч ой давомида грант дастурининг ғолиби Жамғарманинг стипендия комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфидаги муассасаларга ишга қабул қилинади. Иш стажи муддати: камида бир йил.
Танловнинг умумий жадвали:
- аризаларни қабул қилиш сўнги муддати - 2020 йил 20 сентябргача
- биринчи босқич аризаларни кўриб чиқиш - 2020 йил 30 сентябргача
- биринчи босқич якуни бўйича натижалар эълон қилиши - 2020 йил 1 октябргача
- интервю - 2020 йил 5 октябр
- танлов натижаларини сарҳисоб қилиш - 2020 йил 8 октябр
- ғолибларни эълон қилиш - 2020 йил 11 октябр
Танлов натижалари эълон қилинганидан кейин 10 иш куни ичида ғолиблар билан шартнома тузилади. Йиллик шартнома миқдорига тенг грант 2020 йил 10 ноябргача талаба таҳсил олаётган ОТМнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.