Creative Spark бу - тадбиркорликнинг ижодий кўникмаларини ривожлантириш соҳасидаги Буюк Британия ва лойиҳа иштирокчиларининг университетлари ҳамда таълим муассасалари ўртасидаги халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга мўлжалланган Британия Кенгашининг беш йиллик дастур ҳисобланади. Мазкур лойиҳада Марказий Осиё давлатлари, жумладан: Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Жанубий Кавказ Давлатлари, жумладан: Озарбайжон, Арманистон, Грузия ва Украина иштирок этади.
2-дан 4-сентябрга қадар Оксфордда (Буюк Британия) йиллик «Creative Spark» ҳамкорлик конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур конференцияда ҳар бир ҳамкор мамлакатдан бир нафар вакил иштирок этди. Биринчи маротаба, бу йилги конференцияда Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармасининг "Таълимни ривожлантириш" бўлимининг раҳбари Мадина Бадалова иштирок этди. Учрашув доирасида ўтган йил якунлари сарҳисоб қилинди, шу билан бирга, тингловчилар ва конференция ташкилотчилари ўртасида семинарлар ўтказилди. Иштирокчилар орасида самарали нетворкинг ташкил қилинди ва улар ўз мамлакатларида «Creative Spark» дастурини амалга ошириш учун кейинги ҳаракатларни белгилаб олдилар.