Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг грант дастури ғолиблари

Ўқиш вақти: 1 мин.

Темур Ортиков – грант дастури ғолиби

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 2018 йилда талабалар учун грант дастурини ташкил этди. Шу вақт ичида кўплаб ғолиблар Маданият вазирлиги тизимида ўзларининг профессионал фаолиятларини бошлади.

Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Ёшлар театри қошидаги студия мактабини битирган Темур Ортиқов 2019 йилдаги грант дастурининг стипендиясини қўлга киритди. Ўқишни тугатгандан сўнг у Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасида иш бошлади.

Темур ўз интервюсида Самарқанд яриммарафонида иштирок этган кўнгиллиларнинг тажрибаси ва грант дастурида қатнашиш учун ариза топширишдаги энг асосий нуқта бўлган мотивация хати ҳақида сўзлаб берди.