Инклюзив масалалар бўйича очиқ мулоқот

Ўқиш вақти: 7 мин.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасидаги маданият муассасаларида инклюзивликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва механизмлари"мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Муҳокамада Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва инклюзив йўналиш бўйича жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбати Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар раҳбарияти, жамоат ташкилотлари етакчилари, ногиронлар билан иш олиб бораётган жамоалар раҳбарлари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Бирлашган Миллатлар ташкилоти (UNICEF)нинг вакиллари ва бошқалар ўртасидаги учрашув шаклида бўлиб ўтди.

e290a009-e158-4b99-abf5-a05046fb8592Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

  • Ўзбекистонда инклюзивлик ҳақида жамиятнинг хабардорлиги даражасини ўрганиш;
  • Ногиронлар жамиятлари вакиллари ҳамда ҳокимият ва маданият ва санъат муассасалари вакиллари ўртасида мулоқотни ташкил этиш;
  • Маданий қадриятларни англаш йўлида ногирон болаларнинг ва катталарнинг ҳар қандай камситилишини бартараф этиш учун жамиятни ногиронлик масалалари бўйича ахборот  билан таъминлаш;
  • Инклюзив очиқлик соҳасидаги энг яхши халқаро амалиётларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш воситаларини аниқлаш ва яратиш ҳамда мавзу бўйича бошқа масалалар.

cdd709f0-d165-431f-b127-4b0209b66056

 

Жамғарманинг вакиллари йиғилганларни ўз фикрларини билан ўртоқлашишга, шунингдек, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган одамлар учун маданият объектларидан фойдаланиш соҳасидаги долзарб муаммоларни муҳокама қилишга чақирди. Давра суҳбати доирасида инклюзивлик шароитларини яратишнинг долзарб масалалари, биринчи навбатда, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

 

 

Кўплаб иштирокчилар Ўзбекистон шаҳарларида инфратузилманинг йўлга қўйилиши ва маданий ташкилотларнинг умумий фаолиятига таъсир этувчи турли тузилмалар вакилларини бир жойда тўплаш имконини берадиган бундай учрашувларни ўтказиш зарурлигини таъкидладилар. Мавзу, шубҳасиз, долзарбдир. Иштирокчилар шаҳарнинг маданий муассасалари нафақат имкониятлари чекланган инсонларга, балки шаҳарнинг барча муассасалари, йўллари, транспорти ва уларга алоқадор қисмлари ҳам аҳолининг барча қатламлари учун очиқ бўлиши ва инсонлар улардан фойдалана олишини чин дилдан истаган ҳолда, ўзларининг муаммолари ва кузатувлари билан тўлқинланиб ўртоқлашдилар

Ушбу мавзу бўйича илмий тадқиқотлар ҳам муҳокама қилинди. Шундай қилиб, спикерлардан бири, Дилмурад Юсупов, Сассекс университети (Буюк Британия) Ривожланиш муаммоларини ўрганиш институти докторанти вазиятни шундай таҳлил қилди:

4c2798af-1e6c-4522-9638-2d0d13bc2884- Бизнинг Қонунчилик ҳужжатларимизда алоҳида эҳтиёжманд инсонлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича барча қонунлар аниқ белгиланган. Бироқ, афсуслар бўлсинки, ўтказилган тадқиқотларга ва таҳлилларга асосланиб, ушбу мавзу бўйича барча фармонлар фақат 30 фоизга амалга оширилганини таъкидлаш керак. Имкониятлари чекланган инсонлар учун ҳеч бўлмаганда уларнинг ҳаракатланиши ва яшаши учун зарур бўлган асосий шароитлар яратилишини истардим. Мисол учун, Самарқандга саёҳат чоғида эшитиш қобилияти заиф бўлган болалар учун интернат мактаби тарбияланувчиларига сурдотаржимон гид ҳамроҳлик қилганини кузатиш мен учун ёқимли ҳолат бўлди. Бундай  янгиликларнинг кўпроқ бўлишини ва, энг муҳими, улар ногиронлиги бўлган инсонлар учун зарур бўлган барча жиҳатлар инобатга олинган ҳолда юқори сифатда тақдим этилишини истардим. Бу ерда мулоқотни йўлга қўйиш имкониятини берадиган давра суҳбатлари ташкил этилиши ижобий ҳолатдир.

 

Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили Улуғбек Маматхонов ҳам алоҳида эҳтиёжманд инсонлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласида ўз кузатувлари билан ўртоқлашди:

 2dfaca18-4fe8-48c4-a0da-f7fd761189c7- Мен дунёнинг турли шаҳарларига ташриф буюриш бахтига мушарраф бўлганман ва  шуни таъкидлашни истардимки, баъзи шаҳарлардан кўп нарсаларни ўрганиш мумкин. Мисол учун, Львов шаҳрида деярли ҳар бир светофорда овозли жўр бўлувчи светофор мавжуд. Кўплаб шаҳарларда, диққатга сазовор жойларда, музейларда ва киноларда тифлокомментариялар, махсус тутқичлар, махсус жиҳозланган йўлакчалар ва кўплаб бошқа қурилмалар ташкил этилган. Музейлардаги экспонатлар Брайл шрифтидаги тавсифга эга. Албатта, буларнинг барчаси ҳаракатни ва катта  ҳаражатни талаб этади. Бироқ,  мамлакатимизнинг тараққий этиши билан бирга биз шаҳарларнинг ва мамлакатимизнинг маданий муассасаларига алоҳида эҳтиёжманд инсонлар учун шундай қулайликларни яратишимиз лозим, деб ўйлайман.

 Шунингдек, Ногиронлар уюшмаси вакиллари ҳам сўзга чиқдилар.

Исаков Ойбек, Ўзбекистон ногиронлар уюшмаси раиси:

cd6f7695-4126-4a53-9331-2c38af0ee810 

- Аввало, ушбу тадбирни ташкил этгани учун Жамғармага миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу ерда алоҳида эҳтиёжманд инсонлар учун шароит яратиш ҳақида кўп гапирилди. Лекин, мен бундай инсонлар ҳақида киноларда, спектаклларда, телевидение кўрсатувларида ва оммавий ахборот воситаларида баъзан жуда ҳурматсиз қиёфаларда кўрсатилаётгани каби мавзуга ҳам тўхталиб ўтмоқчиман. Кўпинча биз камситилувчи аҳволда, масалан, тиланчилар, заиф одамлар қиёфасида намоён бўламиз. Мен инклюзивликнинг умумий стратегиясини ишлаб чиқишни хоҳлайман. Бунинг учун оммавий ахборот воситалари вакиллари, режиссёрлар, сценарий муаллифлари ва бошқа маданият ва медиа соҳа вакиллари билан яқиндан ишлаш ҳам зарурдир.

 

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, давра суҳбати шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган биринчи Инклюзив ярим марафон доирасида ташкил этилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси Марафони бўйича лойиҳа раҳбари Мирхон Сагитов сўзлаб берди:

 ce652274-1f68-4587-a367-3fda7830dd98

- Жорий йилнинг 1-3 ноябрида Самарқанд шаҳрида ярим марафон ўтказилиб, тадбир таълим компонентини ҳам ўз ичига олади. Ҳозир биз ушбу пойгани ташкил этиш бўйича барча бандларни пухта ишлаб чиқиш босқичида турибмиз. Таъкидлаш жоизки, марафон ўтказишдан асосий мақсад - маданий ташкилотларда инклюзивлик, шунингдек, Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалаларига жамоатчилик эътиборини жалб қилишдир. Ногиронликнинг турли шаклларига эга инсонлар учун махсус трасса яратилади ва алоҳида эҳтиёжга муҳтож бўлган инсонларнинг қулай иштирок этиши учун барча зарур шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз. Умид қиламанки, бугунги кунда бу ерда тўпланган жамият ва идоралар вакиллари ҳам бизга ёрдам беради.

 

fdf9800e-ff74-4eb9-a78a-5507deb7a116Давра суҳбатида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида мамлакатимизда инклюзивликни, имкониятлардан фойдаланишни ривожлантириш, шунингдек, таълим, спорт, санъат ва маданиятдан фойдаланиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Давра суҳбати якунида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Тадбир охирида иштирокчилар бир-бирларининг контактлари билан алмашдилар ва ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

 

Фотосуратлар