3 июн – Бутунжаҳон югириш куни, онлайн хайрия пойга учун рўйхатдан ўтиш эса очиқ. Тадбирдан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги интернатлардан бирини қўллаб-қувватлашга ҳамда АСД билан касалланган болалар учун иш юритиш буюмлари ва бадиий тўпламларни харид қилиш ишлари учун сарфланади.
Барча хоҳловчилар, 2020 йилнинг ёз ойи охирига қадар онлайн-мусобақада иштирок этиши мумкин. Бунинг учун “Samarkand Half Marathon"и веб-сайтида рўйхатдан ўтинг, учта масофадан бирини танланг ва иштирок этиш учун пул тўланг. Сиз масофани ҳар қандай қулай вақтда ва исталган қулай жойда босиб ўтишингиз мумкин, энг асосийси шундаки, югуриш амалга оширилганлигини тасдиқлашдир. Бунинг учун яриммарафон сайтидаги ҳар қандай фитнес дастуридан GPS-трекни юклаб олиш кифоя. Мусобақа сўнгида барча иштирокчилар "Samarkand Half Marathon"нинг 2019 йилги мемориал медалларига эга бўладилар.
Эслатиб ўтамиз “Samarkand Half Marathon” лойиҳасининг асосий мақсади, маданият ва санъат обектлардаги мавжуд инклюзив муаммоларига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини ривожлантиришдан иборатдир. Бундан ташқари, лойиҳанинг ҳар бир мусобақаси аниқ бир вазифаси бўлган оммавий хайрия тадбиридир. Ўтган йили мазкур тадбир ташкилотчиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси яриммарафон давомида тўпланган маблағларни Ўзбекистонда тифлошарҳлаш технологиясини жорий этиш учун йўналтирган эди. Ушбу услуб кўзи ожиз ва кўриш қобилияти чекланган инсонларга музей, театр ва бошқа маданият муассасаларга ташриф буюриш имкониятини беради.
2020 йилнинг феврал ойида тифлошарҳлаш технологиясидан фойдаланган ҳолда учта спектакл ташкил этилиб, улар Ўзбекистон давлат Ёшлар театри ва Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрида намойиш этилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тифлошарҳлаш технологиясини ўқитиш бўйича ўқув дастурини ташкил этди. Мазкур дастурнинг битирувчилари бутун мамлакат бўйлаб инклюзив дастурларни амалга оширишда Жамғармага ёрдам беради.
Лойиҳа ташкилотчиси, мавжуд инклюзив маданиятдан фойдаланиш долзарблиги, айниқса, ҳозирги вазиятдаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат каби муҳим эканлигини таъкидлади. Эндиликда миллионлаб одамлар уйда қолишга мажбур бўлмоқдалар ва мамлакатнинг ҳар бир фуқароси бугун кам ҳаракатликни ўз бошидан ўткаиб, буни нимани эканлигини англаб етишмоқда. Тез орада каратин муддатлари тугаб барча нормал ҳаётни қайтадан бошлашлари мумкин бўлади. Аммо, бутун мамлакат бўйлаб минглаб ногиронлиги бўлган шахслар ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолари мавжуд бўлган инсонлар учун ўз-ўзини мажбурий равишда изоляция қилиш одатий ҳолга айланиб улгирган. “Samarkand Half Marathon” яриммарафонининг асосий мақсади эса бу вазиятни тузатиш мумкинлигини ва бартараф этиш зарурлигини барчага эслатиб қўйишдир.