Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан хамкорликда жорий йилнинг 1 июнь куни Замонавий санъат марказида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган болалар байрами ўтказилди.
Ташкилотчилар томонидан болалар ва ота-оналар ҳамда уларнинг устозлари иштирокида қизиқарли дастур тайёрланиб, замонавий санъат бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди, йўриқчилар иштирокида “Қўрғон Чироқ” кўргазмаси бўйлаб болалар экскурсиялари ташкил этилди.
Марказ ҳовлисида оилавий дам олиш учун бир нечта ҳудудлар: фото ҳудуд, теннис столлари, рангли баннерлар, бадиий санъат, ширинликлар, спорт ўйинлари ташкил этилди, шунингдек, тадбирда йиғилган барча меҳмонлар ўз вақтларини мультфильм қаҳрамонлари ролидаги аниматорлар ёрдамида чоғ ўтказишди. Оилавий квестлар, импровизацияда яратилган театр ва эстафеталар ўтказилди.
Шу куни Марказга 200дан зиёд меҳмонлар ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, Замонавий санъат марказида жорий йилнинг 1 июнь кунига қадар иш олиб бориши, шундан сўнг 2019-2020 йиллар давомида марказда реконструкция ишлари ўтказилиши белгиланган.
Тадбирдан олинган фотосуратларни қуйидаги манзил орқали юклаб олишингиз мумкин:
//drive.google.com/drive/folder/1Ck-ajuD_-LrOhS5xbhLUQIVv7_PkitTY