Меценатлар Болалар кутубхонаси биносида реконструкция ишларини бошлади

Ўқиш вақти: 4 мин.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Республика болалар кутубхонаси биносини реконструкция қилиш бўйича тасдиқланган лоҳасини тақдим этди. XIX асрда қурилган мазкур бинонинг янгиланиши, унда янги таълим ва маданият муассасасининг ташкил этилиши Жамғарманинг Ўзбекистондаги меценатлик фаолиятини ривожлантиришдаги сай ҳаракатлари билан амалга ошди.

Маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишда ҳомийларни жалб қилиш Ўзбекистон Республикасининг "Меценатлик тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган. Жамғарма ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур Қонун маданият ва санъат ходимлари, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистонда маданият ва санъатни ривожлантиришда жисмоний ва юридик шахсларнинг иштирокини рағбатлантириш бўйича меценатлик фаолиятини тартибга солади. Бундан ташқари, Қонунда меценатларга бир қатор имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳамда уларни номоддий рағбатлантириш чоралари кўзда тутилган.

Реконструкция лойиҳаси Ludi Architects (Санкт-Петербург) архитектура бюроси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у кутубхоналар ва китоб фондлари билан ишлашга ихтисослашган. Меъморларнинг фикрига кўра, режалаштирилган реконструкция ишлари сақланиб қолинган ички элементлар интерьерига ва жойлашувига минимал даражада таъсир қилади. Бинонинг нодир тарихий қиёфаси реконструкция лойиҳасининг замонавий дизайн ечимлари билан бирга муайян бир муҳитда сақланиб қолинади. Муаллифлар замон руҳини сақлаб қолиш билан бирга иншоотнинг универсал жиҳатларга эга бўлиш учун лойиҳани тегишли ғоялар билан тўлдиради.

Кутубхонада очиқ фондлардан ташқари 0 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун коворкинг майдони, лабораториялар ва рақамли контентлар билан ишлаш учун студиялар ташкил этилиши назарда тутилган. Шунингдек, мажмуада маърузалар ва маҳорат дарслари учун кенг ўзгарувчан зал ташкил этилади. Бунога туташ ҳудудлар эса жамоат майдонларига айлантирилади.

Лойиҳа бўйича болалар кутубхоналари учун хорижий технологлар жалб қилинади, бу муассаса тузилишини халқаро стандартларга жавоб берадиган даражага олиб чиқади. Улар китоб фонди ишларини ташкил қилиш, назорат қилиш ва нашрларни излаш тизимини йўлга қўйишади, ҳозирда бундай нашрлардан 200 минг нусхаси мавжуд бўлиб, бу минтақамиздаги болалар китобларининг энг йирик тўпламидир. Бундан ташқари, кутубхона барча инклюзив талабларга жавоб берадиган қулайликларга эга бўлиши кўзда тутилган.

Илмий ва маданий дастурларда боланинг шахсини мустақил равишда шакллантириш, ўз лойиҳаларини яратиш қобилияти, мустақил ўрганиш ва изланиш қобилиятларини ривожлантириш учун шароит яратишга қаратилган. Улар санъатда илм-фан, инновация ва замонавий технологиялардан фойдаланиш каби лойиҳаларнинг мавзулари билан ажралиб турадиган STREAM технологияси асосида қурилади, бу эса бугунги кундаги юқори талабга эга бўлган юқори малакали кадрларнинг янги авлодини тайёрлашга хизмат қилади.

Мажмуадаги реконструкция ишлари 2021 йилнинг март ойида тугатилиши режалаштирилган.

Қўшимча маълумотлар:

Республика болалар кутубхонасининг биноси, "Туркистон модерини"нинг ёрқин намунаси бўлиб, у бой тарихга эга. 1893 йилда меъмор И.А.Маркевич томонидан қурилган мазкур бино ХХ-асрнинг бошларида Бухоро яҳудийлари ака-ука Вадьяевларга - бир пайтлар Москвадаги афсонавий Метропол меҳмонхонасига эгалик қилган қўқонлик бадавлат пахта саноатчиларига тегишли эди.  Кейинчалик мажмуада Тошкент шаҳар Думаси ва Жамоат йиғилиши жойлашган бўлиб, бинонинг турар жой қисми болалар кутубхонасига айлантирилган.

Ludi Architects архитектура бюроси 2005 йилда ташкил этилган. Бюронинг фаолияти меъморий лойиҳалаш, ҳудудлар, маданий ва бизнес объектлари биноларининг ҳудудларини тартибга солиш соҳасидаги тадқиқотларни ўз ичига олади. Ўз фаолияти давомида компания шаҳарлар ва объектлар ҳудудларини, жамоат жойлари ва ички майдонларини комплекс равишда ободонлаштириш, музейлар ва кўргазмалар ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор лойиҳаларни ишлаб чиқди ва амалга оширди. "Проект Россия" журналининг маълумотларига кўра, компания энг яхши ёш меъморчилик фирмаларининг ТОП-10 талик қаторига кирган.

www.ludiarchitects.com

 

Фотосуратлар