Ўзбекистон музейларинннг коллекциялари Google Arts&Cultureда

Ўқиш вақти: 2 мин.

Жамғарма ва Google Arts & Culture ўртасида Ўзбекистон музей коллекцияларининг он-лайн каталогини жойлаштириш тўғрисида келишув имзоланди. Яқинда платформада рақамли коллекция ва иккита он-лайн кўргазма ишга туширилди. Қуйидаги иловага ўтгач, сиз Жамғарма профилининг кўринишини кўришингиз мумкин: //artsandculture.google.com/partner/art-culture-development-foundation-under-the-ministry-of-culture-of-the-republic-of-ozbekistan 

Жамғарма Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Google Arts&Culture платформасининг ҳамкори бўлди. Ўзбекистон музейлари коллекцияларининг Google Arts&Cultureда жойлаштирилиши жаҳон он-лайн платформасида маданиятлар серқирралигининг чегарларини кенгайтириш имконини яратади. Энди дунёнинг исталган нуқтасидан бўлган фойдаланувчилар тақдим этилган экспонатларни томоша қилишлари мумкин.

Google Arts&Culture – жаҳоннинг 70 та мамлакатларидаги 1200 та музейлар, галереялар ва бошқа ташкилотлар экспонатларининг он-лайн коллекцияси. Google Arts&Culture сервиси дунё кўргазмаларига ташриф буюриш ва санъат асарларини кичик деталларда ўрганиш имконини беради. Шунингдек, бу ерда жаҳон маданияти ва санъати бўйича тарихий маълумотлар ва даврий нашрлар, фотосуратлар, видеороликлар, қўлёзмалар, шаҳарлар ва архитектура ёдгорликлари ҳамда табиат ажойиботлари бўйлаб экскурсиялар тақдим этилган.

Google Arts&Culture томонидан навбатдаги босқичда Ўзбекистон музейлари учун 3D-турларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.