Жамғарманинг хорижий ОТМлар учун грантлари кенгайтирилди

Ўқиш вақти: 6 мин.

Ўзбекистон Ресбуликаси Маданият вазирлиги ҳузуидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хорижий ОТМларда гарнт асосида тахмил олиш учун танлов эълон қилади.

2020 йилда талабалар чет эл ОТМларнинг магистратура дастурларида грант асосида таълим олиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Номзодлар қуйидаги йўналишларни танлаб олишлари мумкин:

  • Маданият ва санъат соҳасида менежмент 
  • Қайта тиклаш ва сақлаш
  • Архитектура
  • маданий туризм
  • График дизайн
  • Тасвирий санъат
  • Музейшунослик

Танлов босқичлари:

Танлов икки босқичда ўткадилади:

Биринчи босқичда, талабалар, дастурда иштирок этиш учун аризаларни тўлдиришлари лозим. Аризаларни ушбу (//forms.gle/yJU1bMC4mMN3k91m6) ҳавола орқали тўлидиришлари мумкин: 
Аризалар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар қабул қилинади. Иштирокчилар аризага қуйидлаги ҳужжатларини илова қилишлари талаб этилади:

  1. ҳар қандай мамлакатлардан ОТМга қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқлаш хати (ўқиш учун тўлов-шатрномасини кўрсатган ҳолда);
  2. паспорт нусҳаси;
  3. инглиз ёки рус тилларида баённома (мотивацион хат). Ҳужжатлар қуйидаги кўринишда расмийлаштирилади: ёзув шрифти Times New Roman, 12 ўлчамда, 1.5 интервал (400 сўздан ошмалиги керак);
  4. Жамғарма томонидан белгиланган намунадаги шахсий маълумотнома;
  5. олий маълумот тўғрисидаги диплом ва диплом варақаси нусҳаси;
  6. резюме.

Қўшимча ҳужжатлар (мавжуд бўлса):

  1. чет тилларини билишини тасдиқловчи сертификат;
  2. ўқитувчи ёки иш берувчининг тавсияномаси;
  3. илмий наширларининг нусҳалари.

Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин: //forms.gle/yJU1bMC4mMN3k91m6 

Дастурнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг қуйидаги манзилидаги биносида 2020 йилнинг 6 апрелида сухбат асосида ўтказилади. Манзил: Тошкент шаҳри, Т. Шевченко кўчси 1-уй.

Мазкур грант танлови Ўзбекистон Ресбубликаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг регламентига мувофиқ Стипендия дастурининг таркибий қисмидир.


Дастур орқали таълим олиш учун грант қуйидаги харажатларни қоплайди
:

  • Тўлов-шартномасининг умумий қиймати;
  • Ётоқхонада яшаш ва кунлик;
  • Ҳар бир ўқув йили учун 2 та авиарейс;
  • Тиббий суғурта (минималь тариф асосида).

Баҳолаш мезонлари:

  • академик кўрсаткичлар;
  • илмий-тадқиқот ишлари;
  • таҳлилий кўникмалар;
  • ташкилотчилик қобиляти;
  • ривожланиш учун мотивация;
  • ижтимоий фаоллик;
  • танлаб олинган мутаҳассисликнинг аҳамияти ва афзалликлари ҳамда унинг маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришдаги ролидан хабардор бўлиш.

Танлов жадвали:

  • Жамғарма веб-сайтида аризаларни қабул қилиш: 2020 йилнинг 1 апрелигача
  • биринчи босқич аризаларини кўриб чиқиш: 2020 йилнинг 2 апрелигача
  • биринчи босқич натижаларини эълон қилиш: 2020 йилнинг 4 апрелигача
  • Жамғарма коммисияси билан юзма-юз суҳбат: 2020 йил 7 апрел
  • танлов якунларини кўриб чиқиш: 2020 йилнинг 10 апрелигача
  • ғолибларни эълон қилиш: 2020 йил 11 апрелдан кечиктирмаган ҳолда

 

Танлов ғолиблари учун жадвал:

  • танлов ғолиблари билан шартномалар танлов якунлари эълон қилинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида имзоланади;
  • стипендиялар 2020 йилнинг апрель ойи охирига қадар тўлаб берилади.

Грант дастурида иштирок этиш шартлари:

  • Танлов иштирокчилари бир вақтнинг ўзида бир нечта стипендия дастурлрида иштирок этиб ғолиб, бўла олмайдилар;
  • Танлода 30 ёшдан ошмаган номзодлар иштирок этиши мумкин;
  • Номзодлар томонидан ўқув дастури интизоми бузилиши, таълим олишдаги сусткашлик, ўқишни сабабсиз узликсиз равишда қолдириш, ОТМнинг ички қоидаларини бузиш, талабалар турар жойида яшаш қоидаларини (агар талабалар турар жойида яшаса) Жамғарма таълим грантини тўлашни тўхтатиб туриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Табиий офатлар (зилзила, кўчки, довуллар, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий вазиятлар (уруш ҳолатлари, блокда туриш, мамлакат манфаатлари йўлида импорт ва экспортга тақиқ ва бошқа фавқулотдаги ҳолатлар)да молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорни Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг танлов коммисияси томонидан қабул қилинади.
  • Грант тўлови қабул қилувчи муассасанинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берилади;
  • Магистаратура дастурига қабул қилинган тақдирда, Жамғарма ёзги таътил вақтида Ўзбекистон Республикасидаги ташкилот ва муассаларда амалиётни ўташ учун талабаларни саралаб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
  • Грант олувчи, тегишли (магистр) маълумотини олганидан сўнг, уч ой мобайнида Жамғарма стипендия коммисиясининг қарорига биноан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ваизирлиги назорати остида маданият ва санъат муассасаларининг уситвор йўналишларига ишга қабул қилинб, камида уч йил муддат мобайнида ишлайди.
  • Жамғарма бутун ўқиш давомида талабаларнинг шахсий хавфсизлиги учун жавоб бермайди;
  • Жамғарма ёзги таътил вақтида талабаларнинг (турар жой, овқатланиш, ички траспорт) харажатларини қоплаб бермайди;
  • Талаба ўқув жараёнида Ўзбекистонга режадан ташқари равишда (имконсиз вазиятларда, соғлиги ҳолатларда ва бошқалар) қайтиб келган тақдирда авиарейс учун барча молиявий харажатлар грант олучи томонидан қопланади.

Грант дастурининг ғолиблари ўз билимларини ва кўникмаларини ўртоқлаша оладиган, янги ғояларни вужудга келтира оладиган, уларни амалга оширадиган ва иш натижалари учун шахсий жавобгарликни ўз зиммагисига оладиган, шунингдек, атрофдагиларга ўхшаш фикрлайдиган одамлар жамоасини тўплашга ва уларни умумий мақсад йўлида бирлаштириб, юксак натижаларга эришишга илҳомлантира оладиган ижодий одамлар бўлиши мумкин.