ТОШКЕНТДАГИ ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ МАРКАЗИ ТАЪЛИМ ДАСТУРИГА АРИЗАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ БОШЛАДИ

Ўқиш вақти: 4 мин.

Тошкентдаги Замонавий санъат маркази Марказий Осиёда замонавий маданиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун янги майдон бўлиб танилмоқда. Марказ ўзбекистонлик ёш рассомлар ва тадқиқотчиларнинг халқаро санъат саҳнасига чиқишига хизмат қилувчи янгидан ташкил этилган CCA LAB фанлараро таълим лабораториясига қабул эълон қилади.

 

Мазкур марказ 1912 йилда қурилган, Тошкентнинг биринчи трамвай линияси учун дизель электр станцияси вазифасини ўтаган тарихий бинода жойлаштирилди ва тез орада ташкилотчилар томонидан ҳақиқий санъат марказига айлантирилиши кўзда тутилган. Пойтахтимизни электрлаштириш шу ерда бошланган бўлса, айнан шу ерда замонавий Ўзбекистоннинг бадиий муҳитини янгилаш бошланади.

 

CCA LAB Tashkent

CCA LAB ни салоҳиятли илмий-тадқиқот лабораториясига айлантириш, Ўзбекистонда замонавий санъат ва маданий амалиётни ривожлантириш, минтақа бадиий мероси ҳақидаги янги тушунчаларни ва янги билимларни шакллантириш, шунингдек, юқори малакали хорижий мутахассислар иштирокида Ўзбекистонда ва хорижда кўргазмалар сериясини ташкил этиш ва ўтказиш Замонавий санъат марказининг асосий мақсадларидандир.

 

Ушбу марказда CCA LAB фаолияти йўлга қўйилгач, лаборатория иштирокчилари учун амалий тажрибага эга бўлиш, хорижий ҳамкорлар раҳбарлигида фанлараро гуруҳ таркибида  кўргазма лойиҳалари устида иш олиб бориш, шунингдек, 2020 ва 2021 йилларда ўтказиладиган Венеция Биенналесида Ўзбекистон миллий павильонини яратиш жараёнида иштирок этиш имконияти яратилади. Мазкур Биеннале павильонлари ва кўргазмаларининг хорижий кураторлари 2020 йил март ойида эълон қилинади.

 

Tashkent Encounters

CCA LAB иштирокчилари “Tashkent Encounters” деб номланган бир қатор тематик тадбирларнинг маърузачилари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар. Бунинг учун жорий йилнинг апрель, май ва август ойларида замонавий мусиқа, кино ва архитектура бўйича учта фанлараро модулларни ўтказиш режалаштирилган. “Tashkent Encounters” дастури қисман кенг омма учун очиқ, бироқ ушбу сериядаги маърузачиларнинг мастер-классларида фақат CCA LAB тингловчилари иштирок этишлари мумкин. “Tashkent Encounters” сериясининг батафсил дастури 2020 йил март ойида эълон қилинади.

 

Кимлар мурожаат қилиши мумкин?

– Тасвирий санъат, видео ва кино, замонавий мусиқа, фотография, перфоманс, рақамли санъат, танқидий ва бадиий хат соҳаларида ишлайдиган рассомлар, шунингдек, куратор ва санъатшунослар.

 

– Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг санъати ва маданиятини тадқиқ қилаётган, халқаро экспертлар раҳбарлигидаги фанлараро гуруҳи аъзоси бўлишга ҳамда семинар ва маърузаларда қатнашишга тайёр номзодлар.

 

– Номзодлар 30 ёшдан катта бўлмаслиги ва Ўзбекистонда истиқомат қилишлари шарт.

 

Қандай мурожаат қилиш керак?

 

Бизга ўзингизга тегишла бўлган резюме, портфолио ҳамда бадиий ва кураторлик амалиётингиз ҳусусиятлари ҳақидаги мотивацион хатни (200 та сўздан ошмаган ҳолда) юборишингиз лозим. Танлов ташқи экспертлар гуруҳи томонидан амалга оширилади ва аризаларни топшириш 2020 йил 25 февралга қадар давом этади.

 

Танловнинг биринчи саралаш босқичидан ўтган номзодлар суҳбатга таклиф этилади. CCA LAB аъзоларининг якуний рўйхати 2020 йил 6 мартда эълон қилинади.

 

Aризаларни қуйидаги электрон манзилига юборишингиз мумкин:  lab@ccat.uz