Тошкентдаги Замонавий санъат маркази энг ёш санъат ихлосмандлари учун ўқув дастурини бошлади. CCА Kids дастури онлайн режимида мавжуд бўлиб, мазкур дастур ёш ижодкорларга бўёқлар, қаламлар, пластилин ва бошқа материаллар билан ишлашни ўргатадиган амалий машғулотларни ўз ичига олади. Амалий кўникмаларга қўшимча равишда, бизнинг синфларимизда болалар чизиқ, расм ва суратнинг юзаси каби мавҳум тоифаларда ишлашни ўрганишлари мумкин. Машғулотнинг илк қисми замонавий санъат ва ХХ асрнинг таниқли ижодкорларидан бири Йозеф Бойс ижодига бағишланади. Дастурнинг асосий мақсади болаларни ижодий жараён билан таништириш ва уларга санъат ёрдамида ўзларини қандай ифода этишни ўргатишдир.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолатлар бўлгани сабабли дарслар бизнинг веб-сайтимизда онлайн равишда ўтказиб борилади.
CCA Tashkent
Тошкентдаги Замонавий санъат маркази (CCА Tashkent) - Марказий Осиёда замонавий маданиятни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун янги майдондир. Келажакда Замонавий санъат марказига айлантириладиган ушбу бино 1912 йилда қурилган. Бу ерда инқилобдан аввал, шаҳарнинг биринчи трамвай йўналиши учун энегрия ёқилғиси ишлаб чиқарувчи дизел электр стансияси мавжуд эди. Айнан шу ердан Тошкент шаҳрини электр билан таъминлаш бошланган. Ҳозирда, бу жойда янги Ўзбекистоннинг янги бадиий муҳитини шакиллантириш ишлари бошланмоқда. Бинони таъмирлаш ишлари 2020 йилнинг охирида бошланади.
Бу йилнинг бошида, реконструктсия ишлари бошланишидан аввал, марказ синов шаклида фаолиятини бошлаган эди. CCА LAB унинг биринчи лойиҳаларидан бири ҳисобланади. 2020 йил март ойида бошланган ушбу тадқиқот лабораторияси Ўзбекистондаги замонавий санъат ва маданий амалиётни ривожлантириш, шунингдек, янги ўқиш ва минтақанинг бадиий мероси ҳақида янги тушунчаларни шакллантиришга қаратилган.
CCА LAB иштирокчилари халқаро кураторларнинг раҳбарлиги остида турли лойиҳалар устида ишлаб, амалий тажрибага эга бўладилар, бундан ташқари, “Tashkent Encounters” деб номланган қатор мавзлардаги мусиқа, кино ва архитектура бўйича мутахассисликлараро учрашувларда иштирок этадилар.
Расмий веб-сайт: //ccat.uz/
Instagram: //www.instagram.com/cca_tashkent/
Facebook: //www.facebook.com/culturehubtashkent/
Telegram: //t.me/cca_tashkent
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳасидаги тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиб боради ва шу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, Жамғарма халқаро маданий алоқаларни кенгайтириш, мамлакатда месенатликни ривожлантириш, шу билан бирга, Ўзбекистон маданиятини жаҳон саҳнасида тарғиб қилиш билан шуғулланади. Жамғарманинг Давлат санъат музейини реконструктсия қилиш, “Samarkand Half Marathon” халқаро хайрия яриммарафони, Тошкентда Замонавий санъат марказининг очилиши, Лувр музейида “Ипак йўли сивилизатсияси ва маданияти” кўргазмаси, шунингдек, бошқа лойиҳалар ҳақидаги батафсил маълумот билан қуйидаги манзилларда танишишингиз мумкин.
Расмий веб-сайт: acdf.uz
Instagram: //instagram.com/artsculturefndt
Facebook: //facebook.com/ArtsCultureFndt