Grace меъморий бюроси Ўзбекистондаги янги маданият муассасалар лойиҳаларини тақдим этди

Ўқиш вақти: 5 мин.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси замонавий кутубхона, коворкинг маркази, кинотеатр ва реставрация лабораториясини ўз ичига олган янги турдаги таълим муассасасини ташкил этилгани ҳақида эълон қилади.

Собиқ "Интурист" маданий-ахборот марказининг биноси (манзили: Мирзо Улуғбек тумани, Истиқлол кўчаси, 47 уй) 1987 йилда қурилган бўлиб, Тошкент модернизми ёдгорликларидан бири ҳисобланади. Мустақиллик йилларида ушбу бинода Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идораси жойлашган эди.

Тўлиқ реконструкциядан сўнг, янги мажмуада бирданига иккита янги маданият муассасалари - Франция маданий маркази ва маданий мерос объектларини тиклаш маркази жойлаштирилиши режалаштирилган. Иккала муассаса ҳам Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, келажакда Жамғарманинг идораси ҳам ушбу бинода жойлашади.

Жамғарма ижрочи директори Гаянэ Умерованинг сўзларига кўра, ушбу ташкилотларни ёнма-ён жойлаштириш тўғрисидаги қарор келгуси йилларда халқаро кўргазмалар, шу жумладан, 2022 йилда Парижнинг Лувр музейида Ўзбекистоннинг турли коллекцияларидан ташкил топган 300 дан ортиқ экспонатлар намойиш этиладиган кўргазма ўтказиш режалари асосида қабул қилинган. Шунингдек, Франциядаги Миллий тикланиш маркази билан Жамғарма ўртасида Ўзбекистонда тиклаш марказини ташкил этиш бўйича Франция мутахассислар билан кўмак-маслаҳатлашув меморандуми имзоланди.

Мажмуада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади, бундан ташқари, бу ерга нафақат реставраторлар, балки, этнографлар олимлар, тарихчилар ва санъатшунослар ҳам жалб қилинади. Ушбу жараён очиқ режимда амалга оширилиб, тиклаш ишларини кузатиш, агар хоҳласангиз, ушбу касбни малакали мутахассислардан ўрганиш ҳам мумкин бўлади.

Айнан шу бинода жаҳон талабларига жавоб бера оладиган ва замонавий кинотеатр ва барча хоҳловчилар учун очиқ кафе ҳам ишга тушурилади. Тарих ва замонавийлик уйғунлигининг натижасида ёшлар музей бизнесига жалб қилинади, ундан ташқари, нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун дунёда талабга жавоб берадиган реставраторларнинг янги авлоди пайдо бўлишига эришилади.

Бинонинг дизайн лойиҳаси Grace бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Гиаcомо Cантони томонидан яратилган. Меъморлар портфолёсида Давлат Эрмитажини (Санкт-Петербург) реконструкция қилиш ва Рем Колхас (ОМА) раҳбарлигида Москвадаги Гараж музейини реконструкция қилиш лойиҳаси ўрин олган. Меъморнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири бу бинода сақланиб қолган барча энг қадрли деталларни максимал даражада сақлаб қолишдир. Лойиҳада бинонинг фасад қисмига алоҳида эътибор қаратилган. Асл қиёфани сақлаб қолиш, майдонни кенгайтириш ва кўпроқ функционал имкониятлар учун янги ғоялар ва юқори технологияли материаллар, шу жумладан, шаффоф шиша толали панжаралар қўлланилади, бу эса мавжуд ғиштли ишланмаларни иқлим омиллари таъсиридан ҳимоя қилади.

Grace архитектура бюросининг асосчиларидан бири Екатерина Головатюк:

«Тошкентдаги бинога келсак, биз мумкин бўлган барча деталларни асли ҳолича сақлашга ҳаракат қиламиз. Масалан, мазкур марказнинг аввалги жамоат жойлари шаҳар аҳолисининг хотирасида қандай сақланиб қолган  бўлса, биз бу жойларни яна ўша ҳолича қайта тиклаймиз. Биз бу ерга асл дастурларга ўхшаш бўлган биноларни талаб қиладиган дастурларни киритдик. Яъни, собиқ фое, кафе ва ёдгорлик зинапоялари худди шу тарзда - худди шу очиқлик ва шунга ўхшаш безак билан ишлатилади янгиланади. Собиқ ичкаридаги кинозал модернизация қилинади ва янги замонавий эҳтиёжлар учун мослаштирилади, аммо, ташқи кўриниши тўлиқ сақланиб қолинади. Ташриф буюрувчиларга кириш имконини бермайдиган ва замонавий офис сифатида фойдаланиладиган шу шаклидаги блокда биз Франция марказини, офисларни ва реставрация лабораториясини жойлаштирдик. Лаборатория жойлашган қанотда биз жиддийроқ ўзгаришларни амалга оширдик. Совет даврида бинолар жуда тежамкор ва бошқа стандартларга биноан қурилган эди, шунинг учун бинонинг ушбу қисмида шифтлар жуда паст, ойнасиз ёки жуда тор хоналар бўлган. Бизнинг фикримизча, бу жойларни замонавий талабларга биноан, айниқса лаборатория талабларидан келиб чиқиб сифатли мослаштириш ишларини амалга ошириш мумкин эмас. Шуларни инобатга олиб, янги реставрация лабораториясини юқори талаблардан келиб чиқиб мослаштириш учун биз иншоотларнинг бир қисмини алмаштиришга мажбур бўлдик ва бу қисми замонавий ва жуда шаффоф меъморчилик иши сифатида лойиҳалаштирдик».

Бинони реконструкция қилиш тўғрисидаги Гаянэ Умерова ва Екатерина Головатюк билан бўлиб ўтган суҳбатнинг тўлиқ матни бу ушбу ҳаволадан топишингиз мумкин.

Фотосуратлар