Матбуот анжуманида Aзиз Aбдуҳакимов, Гаянэ Умерова, Равшан Ирматов, Ботиржон Нуруллаев, Мирхан Сагитов, Мадина Бадалова, шунингдек клублар ва шаҳарлар ғолиблари иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов “Югуриш пойтахти” ва “Энг яхши клуб” номинациялари ғолибларини тақдирлади.⠀
Тошкент 5581 км натижа билан “Югуриш пойтахти” мукофотига сазовор бўлди.
Иккинчи ўрин - 370 км натижа билан Душанбе.
Учинчи ўрин - 266 км натижа билан Самарқанд
Tashkent Runners 943 км натижа билан пойганинг энг яхши клубига айланди.
Иккинчи ўринни 777 км натижа билан Sporty Family эгаллади.
Учинчи ўрин – Tourism runners клуби, уларнинг натижаси 563 км.
Матбуот анжумани давомида Жиззах вилояти ва Бўстонлиқ туманида янги пойгалар ўтказилиши ва унда рўйхатдан ўтиш шу йилнинг 1-декабригача узайтирилгани ҳақида эълон қилинди. Рўйхатдан ўтганлар сонининг кўпайиши аутизм мавжуд одамларга ёрдам бериш учун маблағларнинг кўпайишини англатади.