Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Британия Кенгаши ва Goldsmiths университети (Буюк Британия) билан биргаликда музей менежменти бўйича узоқ муддатли дастурни ишга туширди. Курснинг биринчи цикли 17-25 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида бўлиб ўтди.
Музей менежменти дастури Буюк Британиянинг музей иши тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон музейларининг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган.
Музей менежменти дастури энг илғор халқаро амалиётни, лойиҳа бошқарувини ўрганишни, шунингдек, маркетинг ва коммуникация аспектларини (жиҳатларини) ўз ичига олади.
Курс иштирокчилари Ўзбекистон давлат амалий санъат музейи, И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейи (Қорақалпоғистон), Ойбек уй-музейи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти вакиллари бўлди.
"Музей менежменти" курси маърузачиси Goldsmiths (Буюк Британия) университети ўқитувчиси Сильвиа Лахавнинг айтишича, Тошкентдаги музейлар ажойиб.
"Ўзим учун тушундимки, бизнинг курсимиз музейларнинг маркетингини такомиллаштириш масалаларида ҳамда уларга ташриф буюрувчиларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида фойдали бўлди. Сизлардаги музейларнинг экспозициялари дарҳақиқат жуда ажойибдир", - дейди Буюк Британиялик мутахассис.
Сильвия Лахав музей менежменти соҳасида кўп йиллик тажрибага эга эканлигини таъкидлаймиз. У Франция, Италия, Португалия, Словакия ва Словенияда маърузалар ўқиган. Лондоннинг TateBritain, TateModern, theNationalGallery, theNationalPortraitGallery ва ТheV&A каби бешта йирик музейларида ўзининг йигирма йиллик тажрибасига асосланган: “Таълим, талқин ва санъат музейида мулоқот” мавзусидаги курсларни ўтказди. Шунингдек, Бема Шоу (Санъат университети) номидаги санъат мактабининг тасвирий санъат соҳасидаги дипломига эга.
Буюк Британия Санъат мактабининг директори (FalmouthSchoolofArt) Виржиния Баттон (Virginia Button) шундай таъкидлади: "Мен музей ишига эҳтиросли муносабатдаман ва музей иши билан шуғулланаётганларни ҳурмат қиламан. Бундай курсларга ўз ишини чиндан севадиган, ўз фаолиятида янги нарсаларни ўрганишга ва уларни жорий этишга тайёр бўлган одамлар тўпланганини кўриш жуда ёқимли. Умид қиламизки, бизнинг умумий ишимиздаги кўплаб масалалар бўйича барча саволларга жавоб топдик".
Виржиниянинг ўзи Британиянинг Тейт галереясида (Tate Britain) собиқ сақловчи. Тажрибали академик раҳбар ва менежер, санъатшунос, ёзувчи, мураббий, ўқитувчи ва маслаҳатчи. Виржиния музей менежменти курсига мураббийлик аспектини қўшди, шунингдек, катта маданий тадбирларни бошқариш ва ўтказиш тажрибаси ҳақида ўртоқлашди.
Дастурларни амалга ошириш ва стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Камалов: “Биз учун бу жиддий дастур, у музей ходимларига нафақат янги билимларга эга бўлишига ёрдам берадиган, балки, энг муҳими, курснинг иштирокчилари орасидан биз билан бирга музейларнинг муаммоларини ҳал қилишга ва уларга ташриф буюрувчиларга кўпроқ эътибор қаратишга тайёр бўлган “жамоанинг муҳим қисми” бўлган одамларни кўришни истардим”, - деб таъкидлади.
Британия Кенгаши директори Рейчел Айленд (Rachel Ireland) деди: “Аудиториялардаги тўлган жойларни кўриш ва бу курс, албатта, зарур эканлигини тушуниш жуда ёқимли. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига бундай яхши ташкил этилган ва умуман, қизиқарли лойиҳалар учун миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистон музейлари улкан салоҳиятга эга ва уни ривожлантириш зарур. Бу ерда биз имкон қадар ҳамма нарсага ёрдам беришга тайёрмиз. Биз бир-биримиз ҳақида кўп нарсаларни ўрганишимиз керак, ва энг муҳими, барча иштирокчиларга ўзлари ва музейлари учун мўлжалланган натижаларига эришишларини тилайман".
Курс ўқитувчиларининг фикрига кўра, материал барча назарий шакллари билан максимал даражада "ишлайди" ва амалда қўлланилади, ўз навбатида, маърузаларда олинган билимларни 2019 йил учун музейларда тақвим режаларини тузишда қўллаш мумкинлигини таъкидлашни истардик.