Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрида Туризмни ривожлантириш департаменти билан биргаликда пойтахт ҳокимлигининг кўмагида Тошкент шаҳаридаги музейларга кўсатувчи йўл белгиларини ўрнатиш бўйича ишларни бошлаб юборди. Ҳозирги пайтда Ойбек уй-музейи ва Амалий санъат музейларига кўрсатувчи 16 та йўл белгилари ўрнатилган. Бугунги кунда Ўзбекистон санъат музейи бўйича 13 та йўл белгиси ўрнатиш жараёнида. Шунингдек, июнь ойида юқорида санаб ўтилган музейлар бўйича йўлак белгилари ҳам ўрнатилади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, кўрсаткичларни ўрнатиш ишларини бошлашдан олдин Жамғарма томонидан йўл ва йўлак белгиларини ўрнатиш бўйича халқаро стандартлар ўрганилди, шунингдек Маданият вазирлиги тизимига кирувчи муассасалар учун йўл кўрсаткичларини ўрнатиш жойларини кўриб чиқиш ва ўрганиш бўйича ишлар олиб борилди.