17 октябрь куни Samarkand Half Marathon дастурини тақдим этиш учун матбуот анжумани ўтказилди. Дунёдаги оғир эпидемиологик вазият туфайли 2020 йилда яриммарафон дастури ушбу тадбирнинг спорт қисми виртуал форматда ўтказилиши таъкидлаб ўтилди.
2020 йил мавзуси инклюзив муҳит ва аутизмга чалинган одамларнинг муаммоларини ёритишга қаратилади. Жамғарма йиғилган маблағларни ижодий студия яратиш учун ихтисослаштирилган муассасаларга йўналтиради. Матбуот анжуманида хорижлик мутахассислар иштирокидаги ўқув қисмни ўз ичига олган яриммарафон дастурида кўплаб янгиликлар эълон қилинди. Ташкилотчилар ва ҳамкорлар қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар.
Матбуот анжуманининг асосий иштирокчилари:
АЗИЗ АБДУХАКИМОВ – Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Samarkand Half Marathon ташкилий қўмита раиси;
РАВШАН ЭРМАТОВ – Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари;
ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ – Самарқанд вилояти ҳокими;
ГАЯНЭ УМЕРОВА – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг ижрочи директори;
МИРХАН САГИТОВ –Samarkand Half Marathon куратори, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Махсус лойиҳалар бўлими бошлиғи;
МАДИНА БАДАЛОВА – Samarkand Half Marathon ўқув ва инклюзив дастурлари куратори, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Таълим ва инклюзия бўлими бошлиғи;
СЕВАРА НАЗАРХАН – яриммарафон элчиси;
АННА КЛЕЩЁВА – "Открытый город” автоном нотижорат ташкилоти(АНТ) раҳбари ва "Город мастеров" ижтимоий устахоналари раҳбари (Екатеринбург);
ФАРХОД ОРТИҚБОЕВ – АСБ га чалинган болаларнинг ота-оналари вакили;
АЛИШЕР МИРЗАЕВ – яриммарафон бош ҳамкори "Капиталбанк" АТБ бошқаруви раиси;
Қўшимча маълумот
Samarkand Half Marathon – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этиладиган хайрия югуриши. Хайрия югуришини ўтказиш мамлакатимизда маданият ва санъат объектларида инклюзивлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва спорт туризмини ривожлантириш масалаларини ҳал қилишда ёрдам беради.
Самарқанд яриммарафони доирасидаги ўқув-маданий дастурлар диджитал форматда ўтказилади ва виртуал югуриш формати иштирокчиларига манзил ва масофани танлаш эркинлигини беради ҳамда натижалар Strava иловасида қайд этилган маълумотларга кўра қабул қилинади. Ҳайрия югуриши
1 ноябрь куни бошланади.
Бундан ташқари, матбуот анжуманида яриммарафон дастурида иштирок этувчи халқаро ташкилотлар вакиллари: “Аутизм. Дўстона муҳит” дастури менежери Александра Петрова ва Екатеринбург шаҳридаги "Открытый город” АНТ директори, “Город мастеров” ижтимоий устахоналари раҳбари ва аутизмга чалинган болалар ва катталар учун бир қатор йирик инклюзив ижодий лойиҳалар директори Анна Клещёва иштирок этдилар.
Яриммарафонда барча хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Самарқанд яриммарафонининг учала масофасига ҳам рўйхатдан ўтиш 31 октябрга қадар давом этади.
Яриммарафонга тайёргарлик кўришда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан инклюзивлик муаммоси бўйича тадқиқот ўтказилади.