Ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишга бўлган умумий манфаатдорликни ҳисобга олган ҳолда, шериклик алоқаларини давом эттириш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар, "Samarkand Half Marathon-2020" халқаро хайрия яриммарафонидаги ҳамкорлик алоҳида эътиборни талаб қилади.
Ушбу Меморандумнинг мақсади - ҳар йили ўтказиладиган Samarkand Half Marathon хайрия югуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширишга қаратилган шериклик алоқаларини ўрнатиш ва томонлар ўртасида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдир. Томонлар умумий қабул қилинган амалиёт асосида тенглик, хайрихоҳлик, ҳурмат ва ишонч асосида ҳамкорлик қилади.
"Маданият ва санъат жамғармаси ва "Капиталбанк" ўртасида шериклик муносабатларининг йўлга қўйилишини мамлакат тараққиётига муҳим сармоя бўладиган қатор лойиҳаларда дўстона ҳамкорликнинг бошланиши деб ҳисоблаш мумкин. "Samarkand Half Marathon 2020" лойиҳаси бўйича умумий ишлари бошланғич нуқта деб ҳисобланади. Шерикнинг ишончлилиги - бу ташқи муҳитнинг муайян шароитларида ҳамкорликни амалга ошириш қобилиятида, шунингдек ишбилармонлик обрўсида, ўз мажбуриятларини аниқ ва ўз вақтида бажариш қобилиятида намоён бўладиган хусусиятдир. Бу маъноларда "Капиталбанк" ўзини ишончли бизнес ҳамкор сифатида намоён этди. Умид қиламизки, ишимиз самарали бўлади" – Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ижрочи директори Гаянэ Умерова.
Фонд ва АТБ Капиталбанк қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришни ният қилдилар: истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот алмашиш, таҳлилий, статистик ва ҳуқуқий ахборот алмашиш, лойиҳа тайёрлаш ва амалга оширишда энг яхши амалиётларни тарқатиш, тарғиб ва лойиҳаларни амалга оширишда томонлар ва халқаро тараққиёт институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни такомиллаштириш.
"Дунё ўзгармоқда, аммо ўйин қуриладиган тамойиллар ўзгаришсиз қолмоқда. Бизга фақат ўйинчиларгина эмас, балки ишонч билдира оладиган ҳамкорлар керак. Жамғарма мамлакатда маданиятни ривожлантириш бўйича тизимли ва кенг кўламли ишларни амалга ошириб, эътиборни тортадиган натижаларни кўрсатмоқда. Ходимларимиз ўртасида иш муносабатларини йўлга қўйиб, бир-биримизга фойдамиз тегиши мумкинлигига ишонамиз ва Жамғарманинг катта хайрия ташаббусига ҳисса қўшаётганимиздан фахрланамиз" - "Капиталбанк" бошқарув раиси Алишер Мирзаев