Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси мамлакатимизнинг тўртта маданият муассасалари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри, Ўзбек миллий драма театри, Муқимий номидаги давлат мусиқали театри ва Бухоро давлат музей-қўриқхонаси учун синов усулида тизимдан фойдаланиш имкониятларини очиб беради. Синов даврида ушбу муассасаларнинг ходимлари тизимдан фойдаланишни бошлашлари ҳамда уни қандай бошқаришни ўрганишлари мумкин. Синов муддати тугагандан сўнг, чипталарни сотиш бошланади ва барча давлат театрлари, музейлар ва Маданият вазирлигига қарашли барча ташкилотлар БОЯЭТга уланади. Синов муддати 2020 йил ёзининг охиригача давом этади.
Тизимни жорий этишдан асосий мақсад ушбу соҳада шаффоф муҳитни яратишдан иборатдир. Соҳада регуляторнинг пайдо бўлиши рақобат муҳитини яхшилайди, бозорни монополиядан чиқаришга олиб келади, сотувчилар ва коррупционерларнинг ишини мураккаблаштиради, шунингдек, синергетик таъсир туфайли барча манфаатдор томонларнинг даромадларини ошишига сабаб бўлиши мумкин. БОЯЭТ чайқовчилик учун жиддий тўсиқлар яратибгина қолмай, томошабинларга энг машҳур тадбирларга киришда чипталар учун икки баравар ортиқча ҳақ тўламасликка имкон яратади.
Тизимни ишга туширишнинг ушбу босқичида блокчейн технологиясини жорий этиш ҳам амалга оширилди. Мазкур технология чипталарни сотилишида янада шаффофликни таъминлаш билан бирга, чипталарни сотиш билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат ушбу технология билан ҳимояланган маълумотлар базасида қайд этилади. Ушбу технологияни БОЯЭТда жорий этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Гаянэ Умерованинг sport.uz учун берган интервьюсида ўқишингиз мумкин.
БОЯЭТнинг яратилиши мавжуд онлайн-савдо платформаларининг (iticket.uz, myticket.uz ва ҳ.к.) интернет орқали кино, театр, концерт ва спорт тадбирларига чипта сотиш учун фаолиятини чекламайди. Яратилган рақобат муҳити харидор учун қулай ва мос серверни танлаш ҳуқуқини унинг ўзида қолдиради.