Ўзбекистонлик ёш мусиқачилар Италиядаги танловда ғолиб бўлишди

O‘qish vaqti: 1 min.

2-9 май кунлари Барлетта (Италия) шахрида «Citta di Barletta» («Читта ди Барлетта»)
29 чи ёш мусиқачилар Халқаро танлови бўлиб ўтмоқда. Танловда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кўмагида, В.Успенский номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи ўқувчилари Асадбек Аюбжонов ва Сирожиддин Сайфиддинов иштирок этишди. Виолончелда ўйнаш бўйича ҳамюртларимиз "Б" тоифасида биринчи совринни қўлга киритди.

Биз йигитларни ғалаба билан табриклаймиз ва келажакда уларга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз!

Малумот учун: Ёш мусиқачилар ўртасидаги Cитта ди Барлетта халқаро танлови Италияда 29 марта ўтказилди. Танлов "Маданият ва мусиқа - Жузеппе Курчи" мусиқа ва маданият уюшмаси томонидан Беллетта шаҳри, Апулиа вилояти, Барлетта-Андриарани провинсияси ва Маданий мерос вазирлиги кўмагида ташкил этилган.