23 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва “Рақамли ишонч” жамғармаси ўртасида меморандум имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, маданият соҳасида блокчейн технологияси лойиҳаси амалга оширилади.
Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари: "Блокчейн ҳар қандай фаолият соҳасини ўзгартириши ва сезиларли даражада соддалаштириши мумкин. Айни пайтда кўпчилик блокчейннинг чегаралари ва имкониятлари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмас. Бироқ, бугунги кунда, уни маданият ва санъат соҳасида қандай қилиб яхшироқ ишлатишнинг тушуниш мезонлари бор. Мисол учун, маданият соҳасининг барча статистик маълумотларини блокчейнга ўтказиш вақти келди. Бизнинг мақсадли аудиториямизни - музейлар, театрлар, концерт залларига ташриф буюрувчиларнинг ҳақиқий статистик маълумотларини билиш биз учун жуда муҳимдир. Аммо бугунги кунда бундай имконият йўқ. Блокчейн маълумотларни тўплаш имконини беради ва барча ахборот тизимларида қўлланилади, бунда маълумотларни манипуляция қилиш эҳтимоли истисно қилинади, уларни орқа сана билан ўзгартириб бўлмайди.
Блокчейнни жорий этиш чипталарни онлайн режимда сотиш имконини беради, бу охирги истеъмолчига кўпроқ фойда келтиради ва туризмнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Чет эллик меҳмонлар чипталарни осонгина сотиб олишлари ва Ўзбекистоннинг маданий тадбирларига тез-тез ташриф буюришлари мумкин бўлади. Биз монополия яратишга интилмаймиз. Бу тизим шундай ишлаб чиқилганки, маданий тадбирларда иштирок этиш учун чипта сотадиганлар ва компаниялар бу платформа билан ишлаш имкониятига эга бўлишини тушунтирмоқчиман.
Маданий тадбирларга чипталарни сотиш соҳасидаги янгиликлар Президентимизнинг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида жорий этилмоқда.
Томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ўтказилади:
- “ЕЭСБО” чипталарини ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимини ишлаб чиқиш;
- Илмий материалларни биргаликда тайёрлаш;
- Ахборот тадбирларини ўтказиш;
- Мунтазам ахборот ва тажриба алмашиш;
- Ўзаро тажриба ва маслаҳатлашувлар ўтказиш.
Маданий тадбирлар учун электрон чипталарни сотиш тизими дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг самарадорлигини ва ошкоралигини исботлади. Ўзбекистондаги мавжуд тизимда камчиликлар мавжуд: сотишнинг паст ҳажми, қора бозорнинг мавжудлиги, офлайн режимнинг устунлиги. Блокчейн элементлари билан чипталарни сотиш учун ягона электрон платформани яратиш маданият соҳасини модернизация қилиш, мавжуд камчиликлар ва харажатларни бартараф этиш имконини беради.