Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (жамғарма) ташаббусига биноан, Смитсон институти делегацияси Ўзбекистон музейларининг фаолиятини ва инфратузилмасини ўрганиш мақсадида
семинар-тренинглар учун ўтказиш Тошкент шаҳрига ташриф буюрдилар.
Ташриф якунлари, шунингдек, Ўзбекистон музейларига ташрифлардан кейинги дастлабки хулоса 1-май куни Ўзбекистон Маданият вазирлиги биносида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи чоғида Жамғарма Смитсон институти билан ҳамкорликда 2018 йилнинг май ойида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Ушбу ҳужжат икки томоннинг таълим, тарих, санъат ва маданият соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини ўрганишига розилигини тасдиқлаган ҳолда, ўз навбатида, ҳар икки ташкилотнинг кўзлаган мақсадини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.
Смитсон институти делегацияси жорий йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистонга келиб, 2 майга қадар фаолият олиб боради. Делегация таркибига қуйидагилар кирди:
- Авива Розенталь, Смитсон институти Халқаро алоқалар департаменти директори ўринбосари;
- Саймон Реттиг, Смитсон институти Freer санъат галереяси ва Артур М.Саклер галереясининг Ислом санъати бўлими куратори;
- Лорен Аппельбаум, Смитсон институти Халқаро алоқалар департаменти катта музей мутахассиси;
- Антониетта Катанзарити, Смитсон институти Санъат галереяси ва Артур М.Саклер галереясининг Қадимги Яқин Шарқ санъати бўлими куратори.
Уларнинг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида, америкалик олимлар ўзбек ҳамкасблари билан учрашувлар ҳамда музокаралар ўтказиб, қуйидаги тўрт музейнинг фаолияти ва инфратузилмасини ўргандилар: Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон давлат амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ва Ойбек уй-музейи. Шунингдек, музей иши ва санъат соҳасидаги маҳалий экспертлар ва мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди. Ўқув тренинглар икки кун давомида Замонавий санъат марказида қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилди:
- Мураббийлик;
- Аудиторияни жалб қилиш;
- Тўпламларни бошқариш.
Смитсон институти вакиллари тадқиқот фаолияти натижалари бўйича журналистларнинг саволларига жавоб бериб, Ўзбекистон музейларини ўрганиш натижалари бўйича дастлабки ҳулосалари ҳақида сўзлаб берадилар.
Маълумот учун:
Смитсон институти АҚШдаги йирик илмий-тадқиқот ва таълим институти бўлиб, ўз музей мажмуаларига эга. Смитсон институти 1846 йилда ташкил топган. Институт ўз номини "билимларни ривожлантириш ва тарқатиш учун ҳизмат қиладиган АҚШда муассаса ташкил этиш учун ўзининг барча бойликларини васият қилиб қолдирган, инглиз олими Джеймс Смитсон шарафига бағишлаган. Фрир ва Саклер галереяси Смитсон институтининг бир қисми бўлиб, у ерда Осиё асарлари сақланади.