Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси билан Франция музейларини тадқиқ этиш ва тиклаш маркази ҳамкорлигида Меморандум имзоланди. Имзоланган меморандумга кўра, Фонд ва Франция музейларини тадқиқ қилиш ва тиклаш маркази қуйидаги фикрларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдилар:
- Санъат ва маданият тарихи, сақлаш ва тиклаш соҳасида, ўз ичига маданий бойликларни таҳлил қилиш лабораториясини ташкил этишда илмий қўллаб-қувватлашни, олган илмий-тадқиқот ҳамкорлиги;
- Мутахассислар ва кўникмалар алмашинуви (таълим, мутахассислик, энг яхши амалиёт).
- 2021 йилда Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган Лувр музейида бўлиб ўтадиган "Буюк Ипак йўлидаги цивилизация ва маданият" кўргазмасини ташкил этишда иштирок этиш.
- Франция ва Ўзбекистон ҳудудида илмий тадқиқотлар, конференциялар кўргазмаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ваколатли француз ва ўзбек органлари ва идоралари билан биргаликда ўзаро ёрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш.
- Томонлар ушбу Меморандум доирасида амалга оширилаётган ҳамкорлик бўйича чора-тадбирларини амалга ошириш жараёни тўғрисида бир-бирларига ахборот беришга, маълумот ва ҳужжатларни алмашишга келишишди.
Маълумот учун: Франция музейларини тадқиқ этиш ва тиклаш маркази Франциядаги 1200 тадан кўпроқ музейлар коллекциялаирда ўтказиладиган элементларни ҳужжатлаштириш, сақлаш ва тиклаш учун масъул Миллий тадқиқот маркази ҳисобланади. Марказ шунингдек, ушбу коллекциялар учун кенг қамровли илмий тадқиқотлар ва маълумотлар ёзувларини олиб боради ва маданий меросни сақлаш ва таҳлил қилиш соҳасида миллий ва халқаро миқёсда фаол иштирок этади, шунингдек, санъат асарлари ва артефактларни ўз ҳудудида, бутун дунёдаги бошқа музейлар ва тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда сақлашда қўлланиладиган технологиялар ва илмий жараёнларни ривожлантиришда иштирок этади.