4 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – жамғарма) ва Кембриж университети (Cambridge University Press) нашриёти ўртасида ўзаро келишув меморандуми имзоланди. Шунингдек, тадбир доирасида халқаро меҳмонлар ва журналистлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Жамғарманинг Кембриж университети нашриёти билан ҳамкорлиги 2021 йилда Лувр музейида бўлиб ўтадиган "Ипак йўлидаги цивилизация ва маданият" кўргазмасига тайёргарлик доирасида бошланади. Кембриж университети нашриёти билан ҳамкорликда "Маданият, давлат ва Марказий Осиё маданияти" (Civilization, StatesandCulturesofCentralAsia) китоби нашр этилади, унинг муаллифи тарихчи-археолог, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги, Грузия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси Эдвард Ртвеладзедир.
Тадбирни Олий МажлисСенатининг халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари бўйича қўмита раиси Алишер Курмонов кириш сўзи билан бошлади:
– Бугун барчамиз муҳим воқеа - Фонд ва Кембриж университети нашриёти ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланишига гувоҳ бўламиз. Ўйлайманки, бу маърифий ва маданий лойиҳалар соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик учун яхши замин яратади. Таниқли археолог, академик Эдвард Ртвеладзенинг "Марказий Осиё цивилизацияси, давлати ва маданияти" китобини нашр этиш – бу жаҳон цивилизацясига бебаҳо ҳисса қўшадиган фундаментал ишдир.
Кейинги сўз Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Кристофер Алленга берилди:
- Ушбу тадбирда иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим. Менимча, бу нашриёт Фонд учун ишончли ҳамкор бўлади. Элчихонамиз узоқ вақтдан бери бир қатор лойиҳалар фонди билан иш олиб бормоқда. Хусусан, бизда музей мураббийлиги, менежмент бўйича лойиҳалар, шунингдек, ижодий саноат ва тадбиркорликка бағишланган "Сreativesparkling" лойиҳаси амалга оширилмоқда. Эдвард Васильевичга бундай қимматли тарихий маълумотларни тўплаш бўйича амалга оширган бебаҳо меҳнати учун катта миннатдорлик билдирмоқчиман.
Сўнгра Кембриж университети нашриётининг халқаро ривожланиш бошлиғи Энни Михаилиду сўзга чиқди:
- Кембриж университети нашриёти Фонд билан ҳамкорликда буюк тарихга эга Ўзбекистон мамлакатининг маданий меросини оммалаштириш бўйича иш олиб бориш биз учун шарафдир. Бизнинг нашриётимиз бутун дунё бўйлаб маданият ва таълим соҳасида ахборот тарқатишда бой тарих ва катта тажрибага эга. Шуни таъкидлашни истардимки, биз "Марказий Осиё цивилизацияси, давлати ва маданияти" китобининг ахборот йиғиш ва таҳририни фаол тайёрлаш жараёнидамиз. 2019 йилнинг охирида китобни чоп этшни режалаштирганмиз.
"Марказий Осиё цивилизацияси, давлати ва маданияти" китоби муаллифи Эдвард Ртвеладзе, тарихчи-археолог, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси академиги, Грузия фанлар академиясининг хорижий аъзоси ўз нутқида жуда самимий бўлди:
- Китобимни чоп этиш бўйича лойиҳани жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар учун жамғармага ва унинг жамоасига катта миннатдорчилик билдираман. Мен учун ҳам, ҳар қандай олим учун ҳам CambridgeUniversityPress каби нуфузли нашриётда нашр этиш-- бу муҳим воқеа. Ажойиб.
Мен китобни чоп этиш ва тарқатиш жуда катта иш эканини тушунаман, лекин бу биз учун муҳим воқеа эканига ишонаман.
Кембриж университети нашриётининг нашриёт ва тадқиқот ишлари бошлиғи Льюис Бирчон якуний нутқ сўзлади:
– Мамлакатнинг мероси ва тарихини тушунишнинг энг яхши усули унинг маданияти билан танишишдир. Ҳамкорлигимиз Ўзбекистон маданий меросининг халқаро эътирофини юксалтиришда муҳим қадам бўлади. Ушбу лойиҳада 30 дан ортиқ киши иш бошлаган, улар орасида муҳаррирлар, таржимонлар, тарихчилар, топографлар, дизайнерлар, нашр этувчилар, саҳифаловчиларва бошқалар тўпланган. Бу катта жамоанинг улкан ишидир ва уни бизги ишонганингиздан фахрланамиз.
Президиумнинг барча иштирокчилари нутқидан сўнг ўзаро англашув Меморандуми расмий равишда имзоланди. Жамғарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Ўринбосари Гаяне Умерова, Кембриж университети нашриёти томонидан Кембриж университети нашриётининг халқаро ривожланиш бошлиғи Энни Михаилиду имзо чекишди.