Музейлар ва электрон тижорат: ўзаро боғлиқлик нуқталари

O‘qish vaqti: 3 min.

17 май куни Замонавий санъат марказида Creative Spark Британия Кенгашининг беш йиллик шерикчилик дастури доирасида “Электрон тижорат ва рақамли бизнес” мавзусида лекция бўлиб ўтди. Дастурнинг шериги сифатида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси иштирок этади.

Лекциянинг спикерлари сифатида қуйдагилар иштирок этдилар: Марк Робинсон, туризм бўйича дастурлар раҳбари, ва Клэр Симэн, Қиролича Маргарет Университети (Буюк Британия) профессори.

Лекциянинг асосий урғуси музейлар ва бошқа маданий институциялар қандай қилиб рақамли маконда фойда олишлари мумкинлигига қилинди.

- Маданият, санъат ва бизнес ўртасидаги ўзаро муносабатлар, кўпинча, мураккабдир. Санъатни тижоратлаштиришда ўз хавфлари ва ўз фойдаси бор. Санъат ва маданий мерос орқали пул топиш керакми ва умуман мумкинми? Балки бу давлатнинг мажбурияти бўлиши керакми?, - лекцияни бир хил маънога эга бўлмаган саволдан бошлади Марк Робинсон, ва учрашувнинг бошиданоқ иштирокчиларни очиқ суҳбатга тортди.

Марк Робинсон: «Ер аҳолисининг қарийб ярмиси интернетдан фойдаланади. Тадқиқотларга кўра, бу йили 3,3 триллион доллар электрон тижоратга сарфланар экан. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ва интернет-маконида ҳозир бўлишнинг амалдаги ва сезиларли зарурлигини англаб етиш муҳимдир. Музей ҳақида ахборотни TripAdvisor каталогида жойлаштириш, ўз манзилини Google ва Apple Mapsларга қўшиш - булар ҳаммаси бепул, лекин катта натижага олиб келиши мумкин. Биз шаҳрингизнинг кўчаларида кўп сонли хорижий меҳмонларга кўзимиз тушди, аммо улар сизнинг музейларингизга ташриф буюришдими?

Масалан, Tate музейида ёққан асар нусхасига буюртма бериш ва уни чиройли багетга қўйиш мумкин. Бундай замонавий ёндашишлар музейларни ташриф буюрувчиларга янада яқинроқ қилади. Ташкилотлар эскича ҳолда қолишга ҳақли эмаслар. Ўзбекистон – муҳим сайёҳлик йўналиши ва уни чиройли қилиб тақдим қилиш лозим.

Дастур ҳақида:

Creative Spark – бу Буюк Британия ва лойиҳа иштирокчилари ҳисобланган мамлакатларнинг университетлари ва таълим муассасалари ўртасида Халқаро шерикчиликни ривожлантириш бўйича Британия Кенгашининг беш йиллик дастури. Шерикчлик креатив иқтисодиёт учун креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилади. Лойиҳада Марказий Осиё (Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон), Кавказ (Озарбайжон, Армения, Грузия) давлатлари ва Украина иштирок этадилар. Дастур олий таълимда ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга ва муваффақиятли ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамда Буюк Британиянинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда, таълим жараёни доирасида креатив тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшади. Дастур 2018 йилга ишга туширилган ва лойиҳани амалга оширишнинг биринчи йили доирасида тўртта шерикчилик консорциуми ўрнатилган бўлиб, уларга 10 000 дан зиёд талабалар ва ёш тадбиркорлар жалб қилинган. #mycreativespark