Ўзбекистонда бешинчи Халқаро жазз фестивали 2019 йил 14-30 апрель кунлари бўлиб ўтади. Фестивал Халқаро жазз кунига бағишланган. Тадбир ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Давлат филармонияси, "Илҳом"театри/Илҳом Жазз клуби, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "КIAgency" реклама агентлиги томонидан Франция, Исроил, Ҳиндистон, Индонезия, Венгрия, Туркия, Буюк Британия, Швейцария ва Чехия элчихоналари кўмагида ташкил этилди.
Ўзбекистонда Фестивал биринчи марта 2015 йилда бўлиб ўтган ва охирги олти йил ичида энг кутилган тадбирлардан бири бўлди. Бу йил фестивалда халқаро ва миллий жазз ижрочилари иштирок этади, шунингдек, маҳаллий ва хорижий мусиқачиларнинг концертлари, маҳорат сабоқлари ва ижодий учрашувлари ташкил этилади.
Австралияда эса бу йил Фестивал доирасида 190 дан ортиқ иштирокчи- мамлакатларни бирлаштиришни режалаштирган Халқаро юлдузлар концерти (All-StarGlobalConcert) бўлиб ўтади.