2018 йил 7 июнь куни пойтахтимиздаги Халқаро Пресс-клуб майдончасида “Мецанатлик: янги анъанани шаклланиши” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги мМаданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.
Тадбир қуйидаги сессиялардан иборат панел муҳокамаси шаклида бўлиб ўтди:
- “Ҳомийлик: маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш воситаси. Ҳомийлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисидаги қонун лойиҳасининг муҳокамаси”
- “Халқаро ва маҳаллий ҳомийликнинг ривожланиш тажрибаси. Ҳомийлик корпоратив ижтимоий масъулиятнинг бир қисми сифатида”
Сўзга чиққанлар: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаев, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев, Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Гаяне Умерова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги вакили Фурқат Бабажонов, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Эркин Гадоев, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси ректори Нематулла Ибрагимов, Франция маданият вазирлигининг иқтисодиёт ва молия бўйича директор ўринбосари Кристоф Шафу, Франция Маданият вазирлиги ҳомийлик департаменти раҳбари Роберт Фор, хусусий секторни ривожлантириш бўйича менежер, Лувр музейининг ҳомийлик ва савдо алоқалари бўйича мутахассиси Гаэль Дакан, Третяков галереясини ривожлантириш бўйича бош директор ўринбосари Татьяна Мрдуляш, "White&Case" ҳуқуқшуноси Лаура Хойланд, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дендев Бадарч.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати Ўзбекистонда ҳомийлик маданиятини ривожлантириш, қулай муҳит яратиш ва илғор хорижий тажриба ҳамда хайрия анъаналари ва қадриятларига асосланган янги тафаккурни шакллантиришнинг долзарб масалаларига бағишланди.
"Замонавий жамиятни ривожлантиришнинг диалектикаси бу соҳани бюджетдан молиялаштириш имкониятлари торайиб бораётганини тушуниш муҳимдир. Бу объектив, бу шундай янги ёндашув. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, фуқаролик жамияти ва бизнес ҳамжамиятини тизимли асосда жалб қилмасдан бу масалани ҳал қила олмаймиз", - деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев.
Тадбир иштирокчиларига жорий йилнинг 7 июнь куни REGULATION.GOV.UZ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида муҳокама учун эълон қилинган "Меценатлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида маълумот берилди.
Қонун лойиҳасининг мақсади ҳомийлик ва маданий ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун лойиҳаси ҳомийлик фаолияти субъектларининг ҳуқуқий мақомини, ҳомийлик фаолияти ва маданий ҳомийликни амалга ошириш тартиби ва тамойилларини белгилайди.
Қонун лойиҳаси ҳомийлик фаолияти ва маданий ҳомийликни рағбатлантиришнинг молиявий ва бошқа турларини назарда тутади.
Тадбир иштирокчилари янги Қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий масъулиятли бўлишга тайёр бўлган бозор иштирокчиларини расмийлаштириш ва мукофотлаш имконини беради, деб таъкидлади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси ҳомийлик ёрдами олувчиларни ҳисобот бериш механизмини назарда тутади, бу эса ўз навбатида, уларнинг маблағлари мақсадга йўналтирилганлигига ишонч ҳосил қилиш имконини беради.
"Бугунги учрашув - бу давлатнинг маданият ва санъат муаммоларига бўлган эътибори. Ушбу мавзу республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар ҳамда давлат ва хусусий маданий муассасаларни ривожлантириш учун янги имкониятлар очилаётгани нуқтаи назаридан биз учун алоҳида аҳамиятга эга. Биз ушбу муҳокамани бугунги кунда таклиф этилган маданият соҳаси мутахассислари, давлат ҳокимияти органлари, бизнес соҳаси вакиллари, халқаро экспертлар ва манфаатдор фуқаролар иштирокида айнан шу форматда ўтказилишига ишонамиз", - деди Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори ўринбосари Гаяне Умерова.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда мамлакатимизда ҳомийликни ривожлантириш жараёнини ҳуқуқий таъминлаш, давлат ва бизнес соҳалари маданиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўзаро ҳамкорлиги ва масъулият соҳаларида янада аниқ ажратиш каби долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан "Ҳомийлик фаолияти ва маданий ҳомийлик тўғрисида"ги қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича бир қатор аниқ таклифлар билдирилди.