2019 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Пруссия маданий мероси жамғармаси (StiftungPreußischerKulturbesitz) ўртасида Берлинда (Германия) ўзаро келишув меморандуми имзоланди. Меморандум жорий йилнинг январ ойида Германияга олий даражадаги ташриф билан боғлиқ маданий-гуманитар тадбирлар доирасида имзоланди.
Ҳужжат икки томоннинг тегишли муассасалар ўртасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича келишувни назарда тутади:
- Ўзбекистонда музей коллекцияларининг илмий тадқиқотлари;
- Музей ашёлари ва меъморий меросни тиклаш ва консервация қилиш бўйича лойиҳалар;
- Тегишли соҳадаги энг яхши амалиётларга мувофиқ Ўзбекистонда музейлар инфратузилмасини такомиллаштириш;
- Ўзбекистонда музейга оид инклюзив лойиҳалар;
- Ҳамкор мамлакатларда кўргазмаларни ташкил этиш;
- Музей кураторлари ва реставраторлари учун амалиёт дастурлари;
- Техник ҳамкорлик;
- Ўзбекистон санъат ва маданият мутахассислари стипендияси ва малакасини ошириш.
Шунингдек, меморандумда Берлинда 2022 йилда, бизнинг эрамизгача бўлган I-II асрлардаМарказий Осиё меросига бағишланган кўргазмани ўтказишни назарда тутади. Кўргазма Тарихдан илгариги давр ва эрта тарих музейида бўлиб ўтади.