“Гараж” Замонавий санъатлар музейининг кинофестивалиGarageScreenFilmFestival
2019 йил 14 апрел – 25 май кунлари
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва “Гараж”Замонавий санъатлар музейи Тошкентдаги Замонавий санъатлар марказининг очилиш маросими доирасида GarageScreenFilmFestivalкинофестивалини ўтказади. Фестивал дастурига 14 апрелдан 25 майга қадар Замонавий санъатлар марказида томошабинларга тақдим этиладиган бешта бадиий филм ҳам киритилган.
Филм намойишлари дастури 2012 йилда “Гараж” музейи томонидан ташкил этилган бўлиб, ўша вақтдан бери музей жамоаси томонидан тайёрланган янги суратга олинган ва фестиваллар дастурида тақдим этилган кинематография классикларининг асарларини кенг томошабинларга тақдим этишни ўз ичига олади. 2018 йилда музей турли минтақавий ва хорижий маданият муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш ва замонавий маданият ҳақида эркин маълумот олиш имконятини яратиш мақсадида ўзининг биринчи GarageScreenFilmFestival деб номланган кинофестивалини ўтказган эди. Бу сафар танлаб олинган ва Замонавий санъатлар маркаида томошабинларга тақдим этиладиган 5та бадиий филм замонавий санъатлар арбоблари ва таниқли рассомларнинг ижодий ҳаёти, шунингдек турли бадиий амалиётларга тегишли филмлар ҳақида маълумот беради.
Дастурда- “Ғариб одамлар. Кабаковлар”- деб номланган ва Москвада ривож топган концептуализм арбоблари- Илья ва Эмилия Кабаковлар ҳақида ҳикоя қиладиган, Антон Желновнинг ҳужжатли филми; томошабинларни 1970-80 йиллардаги Нью-Йоркнинг бадиий муҳитига шўнғдирувчи Сара Драйвернинг “Баския: Ҳақиқатнинг кўриниши” деб номланган филми; Хизер Ленцнинг энг машҳур замонавий рассомлардан бири Кусаманинг ижодига бағишланган “Кусама: Бепоён дунёлар” ҳикояси; бош ролда Кейт Бланшет билан Юлиан Розефельдтнинг “Манифесто” фестивал блокбастери; шунингдек 2011 йилда Нью –Йоркда Соломон Р.Гуггенхейм музейида бўлиб ўтган таниқли рассом Маурицио Каттелананинг “Ҳаммаси” деб номланган ретроспектив кўргазмасининг тайёрланишига бағишланган ҳужжатли филми жой олади.
«Баския: Ҳақиқатнинг кўриниши»
Танқили рассом Жан-Мишель Баския ҳаетига бағишланган ва 1970-1980 йиллардаги “чигал” шаҳар Нью-Йоркдаги суғурта пулларини тўплаш мақсадида ёнғинлар уюштириш каби исёнкорлик руҳини етказишга уринган филм.
Ёш, ҳануз ҳаётда ўз ўрнини топа олмаган Баския ҳеч кими йўқ, бошпанасиз бир рассом бўлиб, унинг ҳаети домий хавф остида. Архивдан топилган видеофилмлар ва расмлардан ва Баскияни таниган замондошларнинг маълумотларидан Жим Жармушнинг турмуш ўртоғи ва сафдоши Сара Драйвер томонидан яратилган ушбу филм томошабинни шу йилларнинг муҳитига шўнғдиради: богема учун ташкил этилган дабдабали кечалар, бирнчи кенг миқёсда тарқалиб борган хип-хопчиларнинг йиғилишлари ва Квинк ва Бронкс поезд вагонларининг граффити расмлари. Жан –Мишель- ушбу кечаларнинг доимий ишқибози, SAMO (Same Old Shit “Шу аҳлатнинг ўзи”) тэгини қўлланиб, Нью-Йорк кўчаларини расмлари билан тамғаловчи стрит-артист ва меломан- унинг биродару-оғайнилари ва яқинларининг ҳикоялари туфайли экранда жонланади.
«Баския: Ҳақиқтанинг кўриниши»
Режиссер Сара Драйвер
США, 2018. 78 мин. 16+
«Кусама. Бепоён дунёлар» кинонамойиши
Яеи Кусама ижодини асрнинг чорак қисми давомида ўрганиб келаётган санъаткор Хизер Ленц ўзи маъқуллаган ва унга ғар қандай ёрдамини аямаган машҳур Японияли рассомнинг портретини “Кусама: Бепоён дунёлар” филмида намойиш этади.
Болалкидан галлюцинациялар туфайли азоб чеккан Кусама исмли қизча дунёни нақшлар шаклида кўради ва унинг бу кўриши нуқталар ва чизиқчалар шаклида унинг кўплаб асарларида ўз аксини топади. Рассом ўзини бепоён коинотдаги бир нуқта деб ҳисоблайди, ва ўзининг асосий вазифаси деб оламни санъат орқали ўзгартиришни билади ва шаҳсий дунёқараш тажрибасини санъат орақали акс эттиради. Айнан ушбу Кусаманинг шахсий ҳаети ва ижтимоий онгнинг эволюцияси орасидаги боғланиш орқали “Бепоён дунелар” намойиш этилади.
Рассомнинг ёшлиги патриархал Японияда ўтади, санъат соҳасидаги биринчи қадамларни асосан АҚШнинг 60-чи йиллар эркак арт-муҳитига қарашли бадиий йўналишда ташлайди. Унинг аёллар ва ЛГБТ-жамоатчилигини қўлаб-қувватлашга қаратилган оммавий намойишлари унга жанжалкаш номини қозонтирди, 1980 йилларда эса Кусама деярли тамоман унутилди.Бироқ, ретроспективалар ва Венеция биенналесида қатнашуви туфайли унинг асарлари дунёга танилди ва у жаҳондаги машҳур рассомлар қаторига киритилди, чизган расмлри рекордли нарҳларда сотила бошлади.
Ушбу филм — Sundance (2018) кинофестивалининг танлов дастурида иштирок этган ва TIFF (2018) фестивалинингқатнашувчиси бўлган.
«Кусама. Бепоён дунёлар»
Режиссер ХизерЛенц
АҚШ, 2018. 78 дақ. 16+
«Ғариб одамлар. Кабаковлар»
Илья Кабаковнинг 85 йиллик юбилейига тайёрланган “Гараж” Замонавий санъат музейининг ҳужжатли филми рус замонавий санъат классиклари, 10 йил муқаддам ретроспектив кўргазмаларни ташкил этишдан Музей тарихига асос солган Илья ва Эмилия Кабаковларнинг ҳаёти ва ижодига бағишланади.
“Ғариб одамлар”да Илья Кабаков ижодининг бошланиши- унинг дунёқараши ва рассом сифатида шаклланишида катта рол ўйнаган онасининг фожиали тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Ўзининг муаллифлик ва турмуш ўртоғи Эмилия билан биргаликда Собиқ Иттифоқ давридаги норасмий санъатлар ва Москвада концептуализмнинг пайдо бўлиши, оиланинг доимий хавф остида Европага ва АҚШга кўчиб кетиши ва “30 йиллик кўргазма очлигидан” кейинги ( Кабаков Совет Иттифоқида кўргазмалар ўтказишга ҳеч қачон рози бўлмаган) жаҳон миқёсида эътирофга сазовор бўлиб кетиши ҳақида ҳикоя этадилар: бугунги кунда унинг асарлари дунёнинг етакчи музейлари ҳисобланган МОМА (НЬЮ-Йорк) Замонавий санъат музейи, Жорж Помпиду маркази- замонавий миллий санъатлар музейи 9Париж) ва Гамбург Кунстхалле каби музейларнинг коллекцияларига киритилган.
Филм 2017-2018 йилларда рассомларнинг Лонг-Айленд (АҚШ)ДАГИ УЙИДА ВА Санкт –Петербургда суртга олинган. Филмда, шунингдек, илгари намойиш этилмаган оилавий фотосуратлар ва видеоматериаллар, “Гараж” музейи Архивидан олинган ҳужжатлардан фойдаланилган. Филм муаллифи Николай Картозия билан “Бродский ва шоир” ва “Саша Соколов. Сўнгги рус ёзувчиси.” номли ҳужжатли филмларни яратган журналист ва телебошловчи Антон Желнов. Последний русский писатель».
« Ғариб одамлар. Кабаковлар»
Режиссер Антон Желнов
Россия, 2018. 101 дақ.16+
«Каттелан. Кетдим, яқинда қайтаман» кинонамойиши
Филмнинг марказида- 2011 йилда Нью- Йоркдаги Соломон Р.Гуггенхайм музейида рассом Маурицио Каттеланнинг ретроспектив кўргазмасига тайёргарлик тасвирланади.
Маурицио Каттелан ўзининг бир ҳил маънода қабул қилиниши мумкин бўлмаган инсталляциялари билан танилган бўлиб, уларнинг ичида ҳам муаллиф ёзувчилар ҳам таблоидлар саҳифаларида қизғин баҳс-мунозараларга сабабчи бўлган метеорит урган Рим Папасининг (“Тўққизинчи соат”, 1999), ва тиз чўкиб сажда қилаётган Адольф Гитлернинг (“Ўша”, 2001) ҳайкаллари.
Филм иштирокчилари орасида- рассомнинг қариндошлари, собиқ умр йўлдошлари, арт-танқидчилар, галеристлар ва кураторлар, жумладан Нью-Йорк Янги музейининг бадиий директори, Каттеланнинг биринчи шахсий кўргазмасидан олинган бўлиб, ушбу кўргазмага муаллиф бирор-бир асар тайёпрламаганлиги туфайли , галерея эшигини қулфлаб унга “Кетдим, яқинда қайтаман” деб ёзиб кетган.
Филм — «Трайбек» (Нью-Йорк, 2016) фестивалининг ва Копенгаген халқаро ҳужжатли филмлар фестивалининг CPH:DOX (2017) иштирокчиси.
«Каттелан. Кеттин, яқинда қайтаман»
Режиссер Мора Аксельрод
АҚШ, 2016. 95 дақ.18+
«Манифесто» кинонамойиши
Кейт Бланшет иштирокида, унинг томонидан ўқилган XX асрнинг асосий бадиий манифестларидан иборат бўлган ва 13та эпизоддан ташкил топган ажойиб коллаж.
Клас Ольденбург, Ивонн Райнер, Казимир Малевич, Андреа Бретн, Сол Левитт, Жим Жармуш, Ларс фон Триер ва бошқа рассомлар, меъмор-архитекторлар, раққосалар ва кинематографистларнинг дастурий матнлари ўқилган ва уларнинг замон, санъат ва қуршаб турган оламни англаш дунёқарашини акс эттирган манифестлар бўлиб, улар турли кўргазмаларда, оилавий дастурхон устидаги учрашувларда ва аҳлатхоналарда, мактаб синф хоналарида ва панклар йиғилишларида ўйналган саҳналардан иборат.
«Манифесто» — бу Юлиан Розефельдтнинг шу номдаги видеоинсталляциясининг тўлиқ метражли тўлиқ метражли киноверсияси бўлиб, унда у: актерлик импровизация ва икки марта “Оскар” ғолиби бўлган бадиий авангардизм асарининг ёзма матни каби икки қарама-қаршиликни бир бири билан тўқнаштиради.
«Манифесто» филмининг дунё премьераси Sundance (2017) фестивалида бўлиб ўтган.
«Манифесто»
Режиссер Юлиан Розефельдт
Австралия, Германия, 2016. 95 дақ.16+
Оммавий кинонамойишларга кириш Замонавий санъатлар марказининг https://forms.gle/nNBtgZhayFfh7QUZ9 веб- сайтида олдиндан рўйхатдан ўтиш шарти билан бепул амалга оширилади.