2018 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистонда музейларида Реновация таъмирлаш дастури тажриба тариқасида амалга оширилади,
2018-2020-йилларда республикада маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди, шунингдек, электрон чипталар сотишнинг ягона тизими жорий этилди.
Музейларда Реновация қилиш дастури молиялаштиришнинг такомиллаштирилган моделини жорий этиш, интерактивликни ошириш, музейларнинг маъмурий тузилмасини такомиллаштириш, хизмат кўрсатишнинг инклюзив усулларидан кенг фойдаланиш, илмий академик тадқиқотларни ривожлантириш ва бошқа ўзгаришларни назарда тутади. Дастурнинг мақсади – музейларни оммалаштириш ва мамлакатнинг маданий ва тарихий меросини тарғиб қилишдир.
Дастлаб, дастур қуйидаги музейларда амалга оширилади: Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи (Тошкент),
И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейида (Нукус) ва Ойбек уй-музейида (Тошкент).
Реновация дастурини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, маҳаллий ва хорижий донорлар ва ҳомийлар маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Қарорни батафсил Жамғарма сайтининг “Меъёрий ҳужжатлар” рукнида ўқишингиз мумкин.