Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини нишонлашга бағишланган тадбирлар дастурини тайёрлади. Оилавий тадбирлар 2019 йилнинг 1июнь куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар Замонавий санъат марказида бўлиб ўтади. (Манзил: Амир Темур торкўчаси, 6. Мўлжал: эски Митрофанов бассейни, Вестминстер университети лицейи).
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан мактабгача таълим соҳасига, жумладан мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама ривожланишига катта эътибор қаратиб келмоқда.
Шу билан биргаликда, мактабгача ёшдаги болаларнинг салоҳияти мактабгача таълим ташкилотларининг амалдаги дастурларидан юқори бўлиб қолмоқда. Натижада болаларни ота-оналарнинг ёрдамисиз ёки илк ривожланиш марказларининг махсус машғулотларисиз мактабга кўнгилдагидек тайёрлаш имконияти муаммо бўлиб қолмоқда.
Илк ривожланишнинг мақсади – бу соғлом, ақлли, ижодкор, ижтимоий мослашувчан инсонни тарбиялаш.
Мазкур тадбирнинг вазифаси – ота-оналарни болаларда илк ривожланишнинг муҳимлиги тўғрисида хабардор этиш, болалар ва ота-оналарни жаҳон халқларининг энг яхши анъаналарига, ота-оналар ва болаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятига, шунингдек, нафақат фаол ҳордиққа, балки ақлий, соғлом турмуш тарзига жалб этиш.
1 июнь Замонавий санъат маркази фаолиятининг охирги иш куни бўлиб, бу ерда 2019-2020 йиллар даврида реконструкция ишлари олиб борилади. Мазкур кунда Марказ ҳудудида болалар ва уларнинг ота-оналари учун
кенг қамровли тадбирлар дастурлари ташкил этилиб, ҳар бир бола ўзи ёқтирган машғулот билан банд бўлиш имкониятига эга бўлади.
Тадбирлар дастури
Маҳорат-дарслари:
- Ҳиссий портрет (бўрлар, пластилин, рангли қоғоз билан ишлаш) – 10:00дан 12:00гача ва 16:00дан 18:00гача.
- Архитектура (рангли қоғоз, газета ва журналлардан қирқиб олинган парчалар, елим, қалам билан
ишлаш – 12:00дан 14:00гача ва 18:00дан 20:00гача. - Ҳайкалтарошлик (қабариқли пленка, рангли скотч ва рангли қоғоз билан ишлаш) – 14:00дан 16:00гача.
Оилавий ҳордиқ:
- Оилавий ўйин (5 та оилавий жамоалар болалар эртаклари асосида топшириқни бажариш) – 18:00-20:00.
- Qorg’on Chiroq кўргазмасининг ҳар бир инсталляциясида яширинган сирли ҳикояларни ўз ичига олган болалар учун интерактив саёҳатлар – 11:00, 13:00, 15:00, 17:00, 19:00.
- Импровизациялашган болалар театри (болалар ва медиаторлар гуруҳи иштирокида ярим соат давомида эртаклардан бирини ёки мультфильмни театр саҳнасига мослаштирган ҳолда ижро этиш) – 11:00дан 13:00гача ва 14:00дан 16:00 гача.
- Эстафета (спорт инвентаридан фойдаланган ҳолда, болалар ўзларининг жисмоний қобилиятлари ва топқирликларини намойиш қилишлари мумкин) – 11:00, 15:00, 19:00.
- Рақс кечаси (рақс санъати бўйича болаларнинг ўзаро беллашуви) – 12:00, 16:00.
Бундан ташқари, Марказ ҳудудида кун бўйи қуйидагилар фаолият юритади:
- боди-арт студияси;
- Марказ ҳовлиси ҳудудида бўр билан расм солиш;
- болаларнинг ижодий ишлар кўргазмаси;
- пинг-понг;
- ширинликлар столи;
- овқатланиш ҳудуди;
- фотоҳудуд;
- аниматорлар;
- мусиқа жўрлиги.
Кириш бепул.